UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  25

А Серия. Иккита пенальти тепилган ўйинда "Ювентус" "Лацио"ни мағлуб этди Янгиликлар

А Серия. Иккита пенальти тепилган ўйинда "Ювентус" "Лацио"ни мағлуб этди

Теглар :  ЛациоЮвентус
Италия чемпионати 13-тури доирасидаги "Лацио" – "Ювентус" басҳи бошланди.

Лацио – Ювентус 0:2

22.00, «Стадио Олимпико»

Гол: 0:1 – 23, пенальти Бонуччи, 0:2 – 83, пенальти Бонуччи.

Лацио – Рейна, Ачерби, Луис Фелипе, Хюсай, Луис Альберто, Катальди (Башич, 84), Милинкович-Савич, Ладзари, Дзакканьи (Мурики, 65), Педро, Фелипе Андерсон (Моро, 75).

Ювентус – Шченсны, Бонуччи, Данило (Кулусевски, 15), де Лигт, Пеллегрини, Куадрадо, Рабьо, Локателли (Бентанкур, 89), Маккенни, Мората (Кин, 74), Кьеза.

Огоҳлантиришлар: Куадрадо (28), Хюсай (43), Рейна (81), Луис Альберто (82).


ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! БОНУЧЧИНИНГ ПЕНАЛЬТИЛАРДАН ҚАЙД ЭТГАН ДУБЛИ ЖАМОАСИГА ҒАЛАБА ОЛИБ КЕЛДИ.

90+3. Рабьо майдонда ётибди, ҳакам эса унга қарагани ҳам йўқ. Меҳмонларнинг жаҳли чиқмоқда.

90+1. Иккала жамоа мураббийи ҳакам томонидан "Сариқ карточка" мукофоти билан "тақдирланди".

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Ювентус"да ўзгариш: Бентанкур Локателли ўрнига майдонга тушди.

89. Мойзе Кин қарши ҳужумда бир ҳимоячига қарши ҳаракат қилиб, зарба йўллади, бироқ Рейна ўз ўрнида.

86. Киннинг зарбасини Рейна ўтказиб юбормади.

84. Мезбонларда ўзгариш: Башич Катальдини алмаштирди.

83. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Бонуччидан дубль! Бу сафар Рейна тўп йўналишини топа олмади.

81. ПЕНАЛЬТИ. Рейна тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ҳамда гол уришга тайёр Кьезани "чопди" ҳамда огоҳлантирилди.

76. Кин ўйинга фаол қўшилди. Моратадан шунча вақтдан бери деярли зарба кўрмагандик, Мойзе эса икки дақиқада иккита зарба йўллади.

74. ЎЗГАРИШЛАР: Мората ўрнига Мойзе Кин ўйинга қўшилди, мезбонлар футболчиси Моро эса Андерсон ўрнига майдонга тушди.

73. Кьеза қарши ҳужумда бир ўзи сайр қилиб юрибди, охир-оқибат, тўпни олдириб қўйди.

70. Педро рақибини алдади, кейин тўп уни алдаб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

68. "Ювентус" қисқа паслар орқали тўпни назорат қилмоқда.

65. "Лацио"да ўзгариш: Мурики Закканьи ўрнига ўйинга қўшилди.

60. Бонуччи ҳам жароҳатланган кўринади. Бугун ҳарқанақа кўринишдаги жанг бўлмоқда.

58. Қоидани бузган ҳам, жабрланган ҳам Куадрадо

56. Тўпни эгаллаб туриш бўйича кўрсаткич: 61-39

52. Педро тўпга қўшиб Рабьонинг оёғига ҳам зарба бериб юборди.

49. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Бурчак зарбасидаги палапартишликлардан сўнг Бонуччи дублни расмийлагҳштириши мумкин эди, зарба ўхшамади.

48. ЗАРБА! Шчесни бошлаган ҳужумни Кулусевски зарба билан якунлади, бироқ Рейна оёқлари билан тўпни қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Ҳозирча "бургутлар"нинг парвози ўхшамаяпти.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

43. ОГОҲЛАНТИРИШ: Хюсай қочиб кетаётган рақибини тўхтатиб қолишни уддалагани учун ҳакам томонидан "сийланди".

42. ЗАРБА! Куадронинг ўнг қанотдан узатган тўпидан сўнг Мората турнинг энг чиройли голларидан бирини киритиши мумкин эди.

40. Фелипе Андерсон бугун кўп тилга олинмоқда, ё унга нисбатан қоида бузилмоқда ёки у рақибларини оёғини ушлашга мажбур қилмоқда.

36. Милинкович-Савич узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, Шенсни тўпни эгаллаб олди.

34. Милинкович-Савичнинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

33. Фелипе Андерсон йиқитилди, мезбонлар стандарт вазият юзага келди.

32. Мората тўп учун курашда рақибига бокс услубини ишлатиб юборди.

28. ОГОҲЛАНТИРИШ: Куадрадо рақибини қўполлик билан тўхтатгани учун жазоланди.

28. Кьеза олдинга югурди-югурди, қараса, бирорта шериги топилмади, натижада тўпни орқага қайтарди.

27. Битта тўп футболчиларга етарли бўлмаяпти, иккинчи тўп ҳам майдонда ўз хизматини таклиф этди.

25. Тўпни эгаллаб туриш бўйича кўрсаткич: 60-40

23. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бонуччи пенальтидан унумли фойдаланди. Дарвозабон тўп йўналигшини топди, бироқ зарба кучлилик қилди.

22. "Лацио" дарвозаси томон пенальти белгиланди, қоидани бузган Катальди бисотидаги бор "ширин" сўзларни гапирмоқда.

21. Рефери ВАРни кўргиси келиб қолди.

20. Мората рақиб жарима майдонида йиқитилди, ҳакам эса "оғзига талқон солиб олган".

18. "Юве" ҳимоячилари ҳазиллашгиси келди, дарвозабон "подкат" ташлаб, тўпни қайтармаганда, Педро голни нишонлаётган бўларди.

17. Фелипе Андерсон ҳужумда қўполлик ишлатди.

15. "Ювентус"да ўзгариш: Данило ўрнига Кулусевски майдонга тушди.

12. Данило жароҳат олди ва ўйинни давом эттиролмаслиги маълум бўлди.

"Лацио" сўнгги 5 та, "Ювентус" эса охирги 14 ўйиндан бери рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда.

10. Педро рақиб жарима майдонида йиқилди. Ҳаммадан кўпроқ томошабинлар эътироз билдиришди.

9. Стандарт вазиятни "Юве"нинг "жирафа" ҳимоячилари бартараф этишди.

8. Куадрадо рақибига нисбатан қўпол ўйнади. 

6. Андерсоннинг зарбаси ҳимоячилардан нарига ўтмади.

4. Кьеза бир неча футболчи қуршовида қолди ҳамда зарба беролмади.

2. Учрашувни мезбонлар ҳужумлар билан бошлади.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳсда туринликлар ўз майдонида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

1. Учрашув бошланди.

"Бургутлар" мураббийи Маурисио Сарри собиқ жамоасига қарши шогирдларини бошлаб тушган.

"Лацио" айни дамда 21 очко билан 5-ўринда бормоқда, "Юве" эса улардан 3 очко кам жамғарган ҳолда 8-поғонада жойлашган.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида қизиқарли баҳс гувоҳи бўламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика