"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи

Alisher Ostonov
13 дек 2025
"Ювентус" Кенан Йилдиз билан янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Қайд этилишича, Турин гранди футболчи билан келиша олишига ишонмоқда. Аввалроқ Йилдиз молиявий аҳволини яхшилаш ниятида экани хабар қилинганди. Вингер ҳар мавсумда 6-7 млн евро маош олмоқчи. ОАВ маълумотларига кўра, туркиялик футболчи атрофидаги вазиятни "Реал”, "Арсенал”, "Челси" ва бошқа клублар диққат билан кузатиб бормоқда.

Кенан Йилдиз "Ювентус" сафида А Серияда 75 та ўйин ўтказган. Уларда вингер "гол+пас" тизими бўйича "14+9"ни активга эга.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: calciomercato.com