Диёр Мирзабоев: "Ҳужумчилар билан ишлаяпмиз, фойдаси бўлмаяпти"
21 авг 2020 19:26
Янгиликлар
Диёр Мирзабоев: "Ҳужумчилар билан ишлаяпмиз, фойдаси бўлмаяпти"
Суперлига 11-туридан ўрин олган "Андижон" - АГМК жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрларини билдирди.
Бугунги ўйинга тайёргарлик режа асосида бўлганди. Рақиб бу мавсумда ҳали мағлубият нималигини АГМК эди. Шу сабабли, асосан қарши ҳужумда ўйнадик. Шундай ҳам қилдик. Рақибнинг захирадан тушган футболчилари асосий ролни ўйнашди. АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман.
Икки нафар ҳужумчимиз бор, лекин 11 турдан бери ҳалигача гол ура олишмаяпти. Ҳужумчилар билан ишлаяпмиз, фойдаси бўлмаяпти.
31 августгача янги футболчиларни қўшиб олиш имкониятимиз бор. Янги футболчиларни таркибга қўшиб олишга ҳаракат қиламиз", - дейди Диёр Мирзабоев.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар