UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  3 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  10 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1

Coca Cola Суперлигаси. Суҳроб Султонов қаҳрамонга айланган ўйинда АГМК Қўқонда ғолиб бўлди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Суҳроб Султонов қаҳрамонга айланган ўйинда АГМК Қўқонда ғолиб бўлди

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 18-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

23-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Султонов қайтарди, қайтган тўпга зарба берган Эркиновнинг уринишини эса Раҳмонов йўққа чиқарди.  

27-дақиқада Раҳматов ва Жўраевнинг комбинациясидан сўнг Зафар Полвонов боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:1.

29-дақиқада Миржамол Қосимовдан супергол, бурчак зарбасидан тўғридан-тўғри дарвозани ишғол этган Қосимов орадаги фарқни иккитага оширди - 0:2. 

32-дақиқада Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Суҳроб Султонов эгаллаб олди.

44-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг 2 метрдан тепган тўпини Раҳмонов дарвоза чизиғи олдидан қайтариб юборди.

46-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг бош билан берган зарбаси бироз юқоридан кетди.

57-дақиқада Хожимат Эркиновнинг пасидан сўнг Шаҳбоз Эркинов дарвозага зарба йўллади. Дарвозабон катта қийинчилик билан қайтарди. 

61-дақиқада  Хожимат Эркиновнинг жарима майдончаси атрофидан тепган тўпини Султонов қайтариб юборди! 

69-дақиқада рақиб жарима майдончаси ичида прессинг уюштирган босим натижасида Григалашвилига қулай вазият яратилди. Элгужа эса осонлик билан гол урди - 0:3.

82-дақиқада Тимур Хакимовни зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Қувондиқ Рўзиев зарба берди. Бироз ноаниқ.  

88-дақиқада Шаҳбоз Эркиновнинг 4 метр масофадан дарвозага боши билан йўллаган зарбасини Суҳробжон Султонов ғайритабиий сейви орқали бартараф этди!

90-дақиқада Қувондиқ Рўзиев ҳисобни қисқартирди - 1:3.

Учрашувда меҳмонлар ғалаба қозонишди.



"ҚЎҚОН-1912" - АГМК 1:3
23 ноябрь. Қўқон. "Марказий" стадиони. 14:30
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Шоҳрух Саид 

Голлар: Зафар Полвонов 27, - 0:1. Миржамол Қосимов 30, - 0:2. Элгужа Григалашвили 69, - 0:3. Қувондиқ Рўзиев 90, - 1:3.

“Қўқон-1912” — 33.Музаффар Абдуллаев, 7.Жамшид Ҳасанов, 10.Қувондиқ Рўзиев, 17.Жаҳонгир Аҳмадов, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқболжон Маликжонов (5.Хожимат Эркинов, 46), 22.Шаҳбоз Эркинов, 23.Александр Мерзляков, 27.Жасурбек Ёқубов, 65.Марко Милич (15.Ойбек Рустамов, 77), 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1.Ислом Абдуллаев, 4.Собит Синдаров, 11.Тимур Ҳакимов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 29.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 72.Алишер Саматов, 91.Отабек Ҳайдаров.

АГМК — 32.Суҳроб Султонов - 20.Мирғиёз Сулаймонов, 88.Игорь Зонич, 33.Сардор Раҳмонов, 31.Сайдулло Раҳматов - 3.Эркин Байдуллаев, 5.Дилшод Жўраев, 4.Миржамол Қосимов - 97.Жасур Яхшибоев (11.Зоҳир Пиримов, 56), 9.Зафар Полвонов (15.Жасур Ҳакимов, 85), 7.Элгужа Григалашвили.
Захира: 12.Роман Абдулов, 17.Мурод Тошматов, 23.Акмал Шораҳмедов, 30.Жасур Умаров, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Владислав Касминин, 99.Шаҳзод Нурматов.

Огоҳлантиришлар: Мурод Холмуҳаммедов 80,


Қўқон-1912

Қувондиқ Рўзиев - 90'

Суперлига. 24-тур

23/11/2019, 14:30

3
:
1
Тугади

ОКМК

Зафар Полвонов - 27', Миржамол Қосимов - 30', Элгужа Григалашвили - 69'

45'
90'
90'  Қувондиқ Рўзиев
27'  Зафар Полвонов
30'  Миржамол Қосимов
69'  Элгужа Григалашвили


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика