

Клуб тажрибали ярим ҳимоячи Оллоберган Каримов билан келишувга эришди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2026-йил якунига қадар мўлжалланган. Каримов профессионал фаолияти давомида "Сўғдиёна" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари сафида тўп сурган, шунингдек, Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларида ҳам иштирок этган.
Шунингдек, "Сўғдиёна" ёш футболчи Тоҳир Тўхтасиновни ҳам ўз сафига қўшиб олди. У билан ҳам 2026-йил охиригача амал қиладиган шартнома имзоланган. Тўхтасинов аввалроқ "Бунёдкор" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва Ўзбекистоннинг U-17, U-18 ҳамда U-20 терма жамоаларида ўйнаган.



