Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!
13 янв 23:03
Янгиликлар
Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!
Жиззахликлар яна бир трансферни амалга оширишди.
"Янги мавсум олдидан олдига юксак мақсадлар қўйган "Сўғдиёна" жамоаси таркибни кучайтириш борасидаги ишларини изчил давом эттирмоқда.
Бугун клубимиз ҳимоячи Абдулазиз Абдурашидов билан шартнома имзолади. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йил якунига қадар мўлжалланган.
Фаолияти давомида Абдулазиз Абдурашидов "Локомотив", "Турон" ва "Бунёдкор" жамоалари сафида тўп суриб, ўзини меҳнаткаш ва ишончли ҳимоячи сифатида намоён этган.
Абдулазизга жамоамиз сафида барқарор ўйинлар, ёрқин лаҳзалар ва катта зафарлар тилаймиз!
Хуш келибсиз, Абдулазиз!", -дейилади "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
09:52
"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин 6
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар