Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин
14 янв 02:00
Янгиликлар
Туркиянинг "Фенербаҳче" клуби ҳозирда Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоасида тўп сураётган 34 ёшли марказий ярим ҳимоячи Н'Голо Кантега расмий таклиф берди. Канте "Фенербахче" таклифини кўриб чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.
Н'Голо Канте 2023 йилда "Челси"дан эркин трансфер асосида "Ал Иттиҳод"га ўтган эди. Саудия клуби сафида у 100 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатма берди. Кантенинг "Ал Иттиҳод" билан амалдаги шартномаси шу ёз охирида тугайди. Transfermarkt портали баҳолашига кўра, унинг трансфер қиймати 4,5 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар