Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"
13 янв 23:35
Янгиликлар
Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"
UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Хаби Алонсонинг "Реал Мадрид" бош мураббийлигидан кетишига муносабат билдирди.
"Садоқатга тенг келадиган нарса йўқ. Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли. Хаби, сен энг зўрисан.
Залми ёки футбол майдони – фарқи йўқ. Агар сен мураббий сифатида ўз залингдаги жангчиларга гапингни ўтказа олмаётган бўлсанг, сизлар аниқ бирга давом эттира олмайсиз. Менинг фикримча, Хаби Алонсо дунёдаги энг зўр учта мураббийдан бири. Жамоанинг иши юришмаётган бўлса, мураббийни эмас, футболчиларни алмаштириш керак. Дунёдаги бирорта мураббий бундай футболчилар билан натижа қила олмайди. Инжиқ футболчилардан воз кечиш керак" - дея ёзди Нурмагомедов ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо ва "Реал" ўртасидаги шартнома душанба куни томонларнинг ўзаро келишувига биноан бекор қилинди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар