

"Тоттенхем" ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур АПЛ доирасидаги "Борнмут"га қарши ўйинда (2:3) жароҳатланди. Лондон клуби 28 ёшли уругвайлик футболчининг сон орқа қисмида жарроҳлик амалиёти ўтказилганини маълум қилди. Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, футболчининг тикланиши тахминан уч ой давом этади.
Бентанкур жорий мавсум АПЛда 20 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.



