UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35МЮ тез орада Мбемо трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 17:32Эшитдик-да! ОФК Ўзбекистон терма жамоаси меҳмонхонасига офицер юборди  9 17:04Аббос Файзуллаев: "БАА аэропортларида мухлислар ва журналистлар ушлаб қолинаётгани — ёқимсиз ҳолат"  5 16:43Аббосбек Файзуллаев БААга етиб келди!  6 16:10Беллингемнинг укаси "Боруссия"га ўтади. Унинг нархи ҳам маълум  1 15:45Англия премьер-лигасида янги давр бошланмоқда: Хайр, Nike. Салом, Puma  3 15:20Модрич "Милан"га текинга ўтмоқда  4 14:55Фарғонада Ўзбекистон - Россия учрашуви учун чипталар сотуви бошланди  6 14:31Гвардиола Луис Энрикени EЧЛдаги ғалаба билан табриклади: "ПСЖга ютқазганимизда, уларнинг кучини ҳис қилганман"  2 13:58Ўзбекистон - Қатар ўйини чипталари сотуви масаласи қандай кетмоқда?  26 13:35Роберт Левандовски: "Ламин Ямаль "Олтин тўп" соҳиби бўлиши мумкин"  16 13:05"Барселона" "Ливерпуль" футболчиси трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 12:39Фабрицио Романо: "Бруну Фернандеш "Ал Ҳилол" таклифини рад этди"  2 12:09Кейинги ҳафта "Барселона" янги дарвозабон билан шартнома имзолайди  1 11:56Гвардиола бу йил "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши ҳақидаги саволга жавоб берди  12

Расмий хабар. "Сурхон" Дуглас ва Лукас билан шартнома тузди, Агапов кетди Янгиликлар

Расмий хабар. "Сурхон" Дуглас ва Лукас билан шартнома тузди, Агапов кетди

"Сурхон" жамоаси сафига келиб қўшилган украиналик легионер Микола Агапов ҳужжатлар билан боғлиқ муаммони ҳал қила олмаганлиги сабабли, клуб футболчи билан дўстона хайрлашди.

Трансфер ойнаси ёпилишига оз вақт қолганлигини яхши ҳис қилиб турган "Сурхон" клуби раҳбарияти шу куннинг ўзида жамоа кўригида бўлиб турган Дуглас До Насименто Тругило ва Лукас Оливейра Де Кунья билан шартнома имзолади.

Шундай қилиб узоқ давом вақт этган легионерлар масаласи ёпилди.

Лукас бугун жамоа билан Термиз сари парвоз қилади ва кечки машғулотларда иштирок этади. Дуглас айни пайтда Украина давлатида бўлиб турибди. Виза билан боғлиқ муаммо ҳал этилса, у ҳам кубок баҳсида "Локомотив" жамоасига қарши басҳда майдонга тушиши мумкин.



Дуглас До Насименто Тругило. 1997 йилнинг 10 июль куни Бразилияда таваллуд топган. Бўйи 184 см. Ампуласи: Марказий ҳужумчи. Уни дўстлари оддийгина қилиб "Дуглас" деб чақирадилилар. Фаолияти давомида қуйидаги жамоаларда тўп тепган:

2008-2014 йиллар "Audax RJ" (Бразилия);
2014-2015 йиллар "Vasco da Gama" (Бразилия);
2016-2017 йиллар "Fluminense U-20" (Бразилия);
2017 йил "Aimore RS" (Бразилия);
2018 йил "URT MG" (Бразилия);
2019 йил "Gremio Anapolis" (Бразилия).



Лукас Оливейра Де Кунья. 1997 йилнинг 30 июль куни Бразилиянинг Катагуасес шаҳрида туғилган. Бўйи 178 см. Ампуласи: Қанот ярим ҳимоячиси. Уни дўстлари оддийгина қилиб "Лукас" деб чақирадилар. Фаолияти давомида қуйидаги жамоаларда тўп тепган:

2015-2016 "Friburguense" (Бразилия);
2017-"Mogi Mirim" (Бразилия);
2018 "Matonense" (Бразилия);
2019 "Primavera SP" (Бразилия).

2019 йилги мавсумда Лукас "Примавера СП" таркибида 8та учрашувда майдонга тушган ва жами майдонда 513 дақиқа ҳаракат қилган.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика