Фарғонада Ўзбекистон - Россия учрашуви учун чипталар сотуви бошланди

Narzulla Saydullayev
3 июн 2025, 14:55
Фарҳод Нишонов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Фарғона шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз Россия олимпиячиларига қарши назорат учрашувларини ўтказади.

Бугундан "Истиқлол" стадиони кассаларида 5 июнь куни соат 18:00да бошланадиган Ўзбекистон - Россия учрашуви учун кириш чипталари сотуви бошланди. Чипта нархлари 20 минг сўм этиб белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia