Арбелоанинг тактикаси "Фулхэм" футболчиларига ёқмаяпти

15 окт 2026, 21:38
"Фулхэм" футболчилари бош мураббий Альваро Арбелоа танлаган ҳужумкор ўйин услубининг самарадорлигига шубҳа билан қарамоқда.

Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, айрим футболчилар мавсумолди тайёргарлик бошланганидан буён мураббийнинг ёндашувига нисбатан ишончсизлик билдириб келмоқда. Улар Арбелоа таклиф этаётган ҳужумкор тактика жамоани рақиблар қаршисида ҳимоявий жиҳатдан заифлаштириб, ортиқча хавф остида қолдираётганини ҳисобламоқда.

Бундан ташқари, асосий таркибдаги айрим футболчилар машғулотлар савияси ҳам пасайган деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, Арбелоа қўл остидаги тайёргарлик жараёни аввалги бош мураббий Марку Силва давридаги машғулотлар даражасига етмаяпти.

"Фулхэм" учун Англия Премьер-лигасининг жорий мавсуми жуда омадсиз бошланди. Жамоа дастлабки олти турда атиги икки очко жамғарди ва турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›