ПСЖ финалда "Интер"га жавобсиз 5та гол урди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқди
01 июн 01:55
Янгиликлар


ПСЖ финалда "Интер"га жавобсиз 5та гол урди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқди
ЕЧЛ финали.
ПСЖ – "Интер" 5:0
00:00 | "Альянц Арена"
Голлар: Ҳакими (12, 1:0), Дуэ (20, 2:0), Дуэ (63, 3:0), Кварацхелия (73, 4:0), Маюлу (86, 5:0).
ПСЖ: Доннарумма, Мендеш (Эрнандес, 78), Хакими, Пачо, Маркиньос, Руис (Маюлу, 85), Витинья, Невеш (Заир-Эмери, 85), Кварацхелия (Рамуш, 85), Дембеле, Дуэ (Барколя, 67).
Захирадагилар: Сафонов, Тенас, Кимпембе, Бералдо, Ли Кан Ин, Мбайе.
"Интер": Зоммер, Бастони, Ачерби, Павар (Биссек, 54: Дармиан, 62), Димарко (Залевски, 54), Думфрис, Мхитарян (Карлос Аугусто, 62), Чалханоглу, Барелла, Мартинес, Тюрам.
Захирадагилар: Ди Женнаро, Мартинес, де Врей, Аслани, Фраттези, Зелиньски, Арнаутович, Тареми.
Огоҳлантириш: Залевски (54), Дуэ (65), Тьюрам (69), Ачерби (71), Ҳакими (90).
90. Ҳакими огоҳлантирилди ва шу пайт ўйин якунланди.
86. Маюлу! Гол! 5:0! Майли, чалғимаймиз... Бу финал эмас, бу умуман финал эмас. Бу оддий бир футбол ўйини. Ҳа, бунда ПСЖнинг айби йўқ, албатта. Финалда ўйнашни ҳам билиш керак. "Интер" эса бу йил финалларга умуман тайёр эмаслигини кўрсатди.
"Барса" мухлислари учун ҳушхабар: энди сўнгги марта финалда ким 4:0 ҳисобида ютқазган деса, "Барса" дейишмайди) Сўнгги марта 4:0 ҳисоби 1993/94 йилги мавсумда "Милан" - "Барселона" ўйинида қайд этилган экан.
85. ПСЖ таркибида бир йўла 3 ўзгариш. Энрике булар ҳам финалда ўйнаворсин деди-ёв)
84. ПСЖ мухлислари "Оле" ўйинини бошлаб юборишди.
81. Бўлди, ПСЖ тўхта, рақибинг "ўлди". Шарт эмас бошқа гол... Барколя 100 фоизлик имкониятдан гол ура олмади.
81. Барелланинг кучли зарбасини Доннарумма ушлаб олди. Бу зарбани мен ҳам ушлаволардим, масалан-да)
79. КВАРАДОНА! Дюмфрисни узоқ вақт таъқиб қилиб келди ва ўз жарима майдончасига оз масофа қолганида тўпни олиб қўйди.
75. ДОННАРУММАААА!!! Тюрамнинг кучли зарбасини у жуда чиройли сейви билан қайтарди.
73. ГОЛ! Ижозатингиз билан голга катта эмоция билдирмаймиз. 4:0. Хвича "Интер"ни янчиб ташлади. У голга лойиқ эди.
70. Барколя! У кучли зарба билан дарвозага тўпни михлаб қўймоқчи бўлди. Зарба ноаниқ кетди.
67. Ўйин қаҳрамони захирага олинди: Дуэ ўрнига Барколя.
Бу ўйин финалга ўхшамаяпти. Бир томоннинг жуда катта устунлиги илк дақиқаларданоқ сезилди ва бу ўз сўзини айтмоқда. Жуда зерикарли финал.
63. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! ДУЭ!!! Дубль ва масала ҳал.
63. Дард устига чипқон шу бўлса керак. Ҳозиргина майдонга тушган Биссек жароҳат олиб майдонни тарк этди...
61. УХХХХХХ!! ПСЖ яна тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ҳакимининг пас аралаш зарбаси ҳимоячига тегиб кетмаганида тўп дарвозага кирарди.
60. Биссек жароҳат олди ва тиббий ёрдам олиш учун майдонни тарк этди. У алмаштирилмаса керак.
Менимча ЕЧЛ финаллари тарихидаги энг зерикарли 1 соатни ўтказдик.
56. Залевски сариқ карточка олди. У тўпга зарба берганидан кейин рақибига зарба берди.
54. УХХХХХ!! Жаримадан тўп ПСЖ дарвозаси ёнига узатилди. Доннарумма тўпга чиқишда қўпол хатоликка йўл қўйди. Тажрибали Маркиньос хатони тўғрилади ва тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.
52. ЗАРБААААААА!!! Дембеленинг бу сафарги айлантирма зарбаси ноаниқ кетди. Жуда хавфли зарба бўлди.
50. ЗАРБААААААА!! Хвича бугун Нуньес ролида. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
50. Бурчак узатмасидан кейин тўп аввалига Маркиньоснинг, кейин Лаутаронинг қўлига тегди. Бош ҳакам ҳужумда фол деб ҳисоблади.
49. "Интер" йўқ жойдан бурчак зарбасига эга бўлди.
46. УХХХХХХ! Хвичанинг рақиб жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффус!
45+2. УХХХХХХХХХ!! 3:0га сал қолди. Хвичанинг зарбасидан кейин рикошет ҳосил қилган тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.
45+1. Дуэнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Зоммер вазиятни назорат қилаётганди.
Зерикарлироқ ўтган биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
42. ПСЖ таймни якунлаш учун ўйнамоқда, бу кўриниб турибди. Жамоа "ўйинни ўлдиришга" ҳаракат қиляпти.
40. "Интер" ўзига келишни бошламоқда. Жамоа узоқ вақт босим уюштирди ва дарвоза ёнига тўп узатилди. Лекин зарба берадиган Тюрам ўша жойларда топилмади.
37. ЗАРБАААААААА!!! Тюрамнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди-е... Ўйин ёниши учун "Интер"га биргина гол керак.
34. Дембеле ўз қанотида ўз услубида ҳужумга ўтди ва ҳимоячи қуршовида дарвоза сари зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
32. ПСЖ бурчак зарбасига эга бўлди. Дембеленинг узатмасини ҳеч ким дарвоза сари йўллай билмади. Бунинг иложи ҳам йўқ эди аслида.
30. "Интер"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти. ПСЖ жуда зўр, тартибли ҳимояланмоқда. Трибунадаги кимдир эса ҳуштак чалавериб қулоқ-мияни еди)
28. "Интер" ўнг қанотини ишлатди ва ҳужумга ўтди. Ҳаводан узатилган тўпни чалқанча зарбаси орқали Лаутаро дарвозага киритмоқчи бўлди, кейин бу фикридан қайтди.
26. ПСЖ ҳали ҳам босим уюштирмоқда. Биринчи бўлимнинг ўзида учинчисини уриб, 2-таймни "ўлдирмоқчи" шекилли.
23. "Интер" бурчак зарбасига эга бўлди. Узатилган тўпга Ачерби боши билан ноаниқ зарба йўллади.
20. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Дуэнинг зарбаси Димаркога тегиб, рикошет ҳосил қилган ҳолда дарвозага кириб кетди!
17. УХХХХХХХ!! Кварацхелиянинг зарбаси ноаниқ кетди. Хвичадан чиройли зарба кўргандик.
ПСЖ голга жуда яқин эди. Катта бўлмаса-да, жамоа ташаббусни қўлида ушлаб турган ва мантиқан тўғри гол уриб кетди.
12. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!! Ҳакими ҳисобни очди ва собиқ жамоасига урилган голни нишонламади.
11. Учрашувдаги илк зарба. Нуқта зўр эди, лекин ижро... Дембеленинг зарбасини Зоммер ушлаб олди.
9. Парижликлар ташаббусни қўлига олишга ҳаракат қилмоқда. Вазиятлар кўрмаган бўлсак-да, жамоа рақиб жарима майдончасига яқинлашди.
7. ПСЖ рақиб жарима майдончасига яқин, бироқ унчалик қулай бўлмаган нуқтадан жарима зарбаси ишлаб олди. Рақибини очиқчасига туртиб юборган Бастони "мен нима қилдим?" дейди)
3. Дастлабки дақиқаларда томонлар кўп ҳам олдинга ошиқмади.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- Асосий соврин майдонга олиб чиқилди. Уни иккала жамоа афсоналари Хавьер Пасторе ҳамда Хавьер Занетти ўз жойига қўйди.
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Финал стартига оз вақт қолмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
SHU KUNGACHAM PSG FAQAT SOCHIMMI OQARTIRGAN !
HAR DOYIM OXIRGACHA PSGGA QATTIQ MUHLIS BOLDIM !
ILTIMOS AKA - UKALARIM + BOSILAR ILTIMOSSSSSSS
PSG CHEMPIOOOOOOOOOOOOOOKONNN !!!!
SHU KUNGACHAM PSG FAQAT SOCHIMMI OQARTIRGAN !
HAR DOYIM OXIRGACHA PSGGA QATTIQ MUHLIS BOLDIM !
ILTIMOS AKA - UKALARIM + BOSILAR ILTIMOSSSSSSS
PSG CHEMPIOOOOOOOOOOOOOOKONNN !!!!