Собиқ ҳакам: "Ҳаммаси қоида бўйича бажарилди, Миср ҳиссиётларга берилиб гапирмоқда"

Aslanov Jasurbek
8 июл 2026, 17:15
ФИФА собиқ арбитри Алексей Николаев ЖЧ-2026 1/8 финали доирасидаги Аргентина ва Миср ўртасидаги баҳсда (3:2) бош ҳакам Франсуа Летексьенинг ишини ижобий баҳолади.

Ўйин якунида Миср терма жамоаси вакиллари француз ҳакамининг қарорларидан норозилик билдирган эди.

"Менимча, бу 2:0 ҳисобидан кейин ғалабани қўлдан бой бериб, ҳиссиётларга берилишдир. Мисрнинг бекор қилинган голига келсак, ўйлайманки, арбитр бу оёқ босиш ҳолатини ўзи ҳам кўриши мумкин эди, чунки у яққол кўриниб турганди.

Нотўғри қарор ҳақида гапириш мумкин эмас, чунки голдан олдин дарҳол тезкор вертикал ҳужум бўлганди, шунинг учун ВАР ҳақли равишда аралашди ва ҳакамни монитор олдига чақирди. Чунки ҳужум бошланишидан олдин қоидабузарлик аниқ эди. Миср дарвозасига белгиланган пенальти бўйича ҳам саволлар йўқ. Бу ҳимоячининг муаммоси эди.

Аргентинанинг ғалаба тўпи олдидан жарима майдончасида Муҳаммад Салоҳга нисбатан қоидабузарлик содир этилгани туюлиши мумкин эди. Лекин биз ўйинчи аниқ тўпга ўйнаганини, шундан сўнг контакт содир бўлганини кўрмоқдамиз. Бундай вазиятда пенальти белгилаш мумкин эмас, у ерда қоидабузарлик йўқ. Булар мисрликлар эътироз билдириши мумкин бўлган иккита вазият. Аммо умуман олганда, турнирдаги энг яхши европалик ҳакамлардан бирининг иши менга ёқди, у ўйинни жуда яхши даражада назорат қилди.

Даъволар ва камчиликлар доимо бўлган, бўлади ҳам. Кўпчилик баҳсли қарорлар доимо кучли жамоа фойдасига қабул қилинади деб гапира бошлайди, лекин мен бу ерда бундай ҳолатни кўрмадим. Агар ҳиссиётларни четга суриб, холис бўлсак, иккита баҳсли эпизод барчага тушунарли", – деди Николаев.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ТАСС

Сўнгги янгиликлар

Барча ›