UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  0 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  1 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  13 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  6 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7

Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" (2:1) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бутун Андижон халқини ғалаба билан табриклайман. Узоқ кутилган ғалаба бугун қайд этилди. Футболчилар жасорат кўрсатишди. Сабаби сўнгги ўйинлардаги ёмон натижалардан сўнг яна қайта олиш қийин кечади. Бугун яхши ўйин кўрсатдик, аммо хатолар ҳам бор табиийки. Йигитларга раҳмат айтаман, улар иштиёқ намойиш этишди. Яхши кайфиятда Суперкубок финалига борадиган бўлдик" - деди Максим Шацких баҳс якунлангач.

- Бугун учрашувнинг дастлабки дақиқаларида "Сурхон" жуда яхши ўйин намойиш этди. Бироқ дастлабки дақиқалардан сўнг "Андижон" устунликни ўз қўлига олди. Дастлабки дақиқаларда рақиб устунликка эга бўлди деган фикрга қўшиласизми?

- Фикрингиз тўғри. Ўйинга қўшилиб кетишимиз қийин бўлди. Футболчиларда босим ҳам бор эди. Бунга сабаб омадсиз серия. Жароҳатланган футболчиларимиз етарлича. Бугунги учрашувда бир неча позицияларда бошқа футболчиларни ўйнатишга мажбур бўлдик. Икки қанот ҳимоячиларимиз шундай ўйнашга мажбур бўлишди. Умид қиламанки, яқин орада жамоа таркиби янада кучаяди ва жароҳатланган футболчилар сафга қайтишади. Дастлабки ўттиз дақиқа асабийлашдик. Танаффусда эса йигитлар билан ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди.

- Хомяковга мос ўйин услуби "Андижон"да сақланиб қоладими ёки сиз янгича футбол ўйнайдиган жамоа қурмоқчимисиз?

- Эътибор берган бўлсангиз, биз "Шўртан"га қарши баҳсда 4-1-4-1 услубида ўйнаган эдик. Бугун эса 4-4-2 тактикасини танладик. "Андижон" менга қадар қандай ўйнаганини тахминан биламан. 4-2-3-1 услуби ўйин давомида ўзгарувчан бўла олади, аммо жамоа бунга тайёр бўлиши керак. Мен бор-йўғи учта машғулот ўтказдим ва ҳозир бир нимани ўзгартириш қийин. Таркибда бироз ўзгаришлар бўлган бўлиши мумкин.

Биз ҳозир соврин учун кураш олиб борамиз. Тўғри "Насаф" жуда жиддий рақиб, аммо яқин 2-3 кун ичида қандай қилиб "Насаф"га "сюрприз" тақдим этиш ҳақида ўйлайман. Кейин эса танаффус бор. Танаффусни жуда ҳам кутяпман. Биз кичик йиғин ўтказамиз. Мен футболчиларга биринчи кунданоқ авваламбор ўзимизни ҳурмат қилишимиз кераклиги ҳақида айтдим. Ҳар кимга мағлуб бўлиш мумкин, аммо қандай мағлуб бўлиш муҳим. "Андижон"нинг мухлислари бундай мағлубиятларни кечиришмайди. "Андижон" бирлашса бир нимага эришиши мумкин. Сабаби жамоада индивидуал жиҳатлама катта фарқни юзага келтира оладиган футболчилар йўқ. Абдуманнонов, Абдуманнопов ва Соҳибжонов каби иқтидорли футболчилар бор. Лекин бизнинг кучимиз бирликда. Ҳамма бир-бири учун курашиши ва майдонда жон бериши керак. Биз "класс" эвазига ҳеч кимни мағлуб эта олмаймиз, бизда "класс" йўқ. Ҳозирча. Шунинг учун, меҳнат қилишда давом этиш керак. Барча Чемпионлар лигасини кутмоқда. Биз кетма-кетликда сентябрь ойига тайёргарлик кўришда давом этамиз.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар қанчалик ўйинни кучайтира олишди?

- Менинг кўнглим тўлди. Захирамизда ўринбосарлар таркибидан қўшилган футболчилар ҳам бор. Уларнинг маҳорати билан таниш эмасман. Бор-йўғи иккита машғулотда иштирок этишди. Эртага ўринбосарлар ўйинига бориб, уларни кўриб оламан. Захирадан майдонга тушган барча футболчилардан кўнглим тўлди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика