UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   1 13:23"Насаф" ўз футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  7 13:13"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби  2 12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  0 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  14 11:30Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди  12 11:15Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўтаринки кайфиятда БАА билан ўйинга тайёрланмоқда  3 10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  6 10:22ПСЖ яна бир талант учун курашга қўшилди  4 09:53Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилди  4 09:24ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни ижарага бериш керак"  11 08:55Футзал. Бугун Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади  0 08:20УEФА клублар рейтингини янгилади  29 07:57“Милан“ “Ман Сити“ қизиқаётган ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади? Янгиликлар

Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?

Бизни тунда УЕФА Чемпионлар Лигаси финали ҳал қилувчи беллашуви кутиб турибди.

ПСЖ ва "Интер" Мюнхенда мавсумнинг энг муҳим учрашуви – Чемпионлар Лигаси бош соврини учун баҳсда майдонга тушади. ПСЖнинг фойдасига – ёшлик ва энергия, "Интер" томонида эса – тажриба ва Симоне Инзагининг оригинал ғоялари. Ким ғалаба қозонади?


ПСЖ

1. ПСЖ Чемпионлар Лигаси давомида кучайиб борди ва асосий фаворитга айланди

Парижликлар бу мавсум Чемпионлар Лигаси стартини оғир бошлаганди — гуруҳ босқичидаги баҳсларда улар кетма-кет очко йўқотди. Бироқ вақт ўтгани сайин жамоа барқарорликка эришди ҳамда плей-оффда буткул бошқа жамоага айлана олди. Натижада, уларни ҳеч ким тўхтата олмади: “Брест” (7:0, 1:0), АПЛнинг кучли учлиги — “Ливерпул” (0:1, 1:0, пеналтилар сериясидаги ғалаба), “Астон Вилла” (3:1, 2:3) ва “Арсенал” (1:0, 2:1) ҳам ПСЖ қаршисида тиз чўкди. Парижликлар фақат ҳужумкор ўйин эмас, балки ҳимояда ҳам мувозанатни сақлаш қобилиятини намойиш этди. Опта суперкомпьютери ПСЖни “Арсенал”га қарши илк ярим финал учрашувидан кейиноқ мусобақанинг бош фаворити сифатида белгилади. Бу вақтга келиб эса, “Интер” рўйхатда тўртлик орасида учинчи эди.

2. ПСЖ таркибида муаммо йўқ — асосий кучлар сафда


Франция Кубоги финалида “Реймс”га қарши (3:0) баҳсда Луис Энрике деярли асосий таркибни майдонга туширди. Фақатгина Доннарумма ва Хвича Кварацхелия захирада қолдирилди. Эҳтимол, финалдаги асосий таркиб “Реймс”га қарши ўйиндагидан катта фарқ қилмайди. Аммо дарвозада Сафонов эмас, Доннарумма пайдо бўлиши кутилмоқда, шунингдек, ҳужумнинг чап қанотида Барколя ўрнига Кварацхелия қайтади. Алоҳида эътибор эса — “Олтин тўп” учун даъвогар Усмон Дембелега қаратилиши турган гап. У Чемпионлар Лигасида кетма-кет беш ўйинда самарали ҳаракатни амалга ошира олди (2 гол + 3 ассист).

3. ПСЖнинг заиф нуқтаси йўқдек, аммо “Арсенал” ва “Астон Вилла” парижликлар учун жиддий синов бўла олди

Статистик кўрсаткичлар бўйича ПСЖ бу мавсум Чемпионлар Лигасининг энг кучли жамоаларидан бири: 32 та гол (хГ бўйича 37.5), 298 зарба, тўп назорати — 60% дан ортиқ, ўртача ҳар ўйинда 14.4 та "калит" пас ҳар бир ўйинда. Шу вақтнинг ўзида жамоа ҳимояни ҳам унутгани йўқ ва рақибларига деярли имкон бермади. Шунга қарамай, айниқса жавоб ўйинларида “Астон Вилла” ва “Арсенал” қаршисида бир неча "хаус"лар кузатилди. Айнан “канонирлар”га қарши баҳсда дарвозабон Доннарумма биринчи бўлимда бир нечта фантастик сейвлар билан жамоасини қутқариб қолди. Шу жойида ўринли савол туғилади: финалда ҳам шу каби ҳолат бўлиб қолса, омад яна Парижга кулиб боқармикин?


"Интер"

1. "Интер" ҳеч қандай совринсиз қолиши мумкин

"Интер" барча мусобақаларда ғалаба қозонишга даъвогар бўлган ҳолда узоқ йўл босиб ўтди. Аммо зич тақвим босими остида Италия Кубоги ярим финалида "Милан"га ютқазди (1:1, 0:3). Кейин эса "Наполи"ни олдинга ўтказиб юборди, бунга "Лацио" билан муҳим дуранг (2:2) ҳам сабаб бўлди. Сўнгги "Комо" билан ўйинда (2:0) қанчалик ғалати туйилмасин, миланликларнинг бор умид ва эътибори "Наполи" - "Каляри" учрашувига қаратилган эди. Неаполликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, етакчиликни сақлаб қолди.

Чемпионлар Лигасида "Интер" гуруҳ босқичини энг яхши тўртликда якунлади, бор-йўғи битта гол ўтказиб юборди. 1/8 финалда "Фееноорд"ни ортиқча қийинчиликсиз енгди (2:0, 2:1). Сўнг "Бавария" (2:1, 2:2) ва «Барселона» (3:3, 4:3) билан оғир тўқнашувлар бўлди. Айниқса, «блаугранас»га қарши ярим финал унутилмас бўлди: ўйин сценарийсидаги ақлбовар қилмас ўзгаришлар, Зоммернинг супер сейвлари, Ачерби ва Фратеззининг голлари – буларнинг барчаси "нерадзуррилар"га мавсумда ҳеч бўлмаса битта соврин ютиш имконини қолдирди.

2. Симоне Инзаги етакчиларини айнан финал учун асради

"Комо"га қарши ўйинда тажриба сифатида майдонга чиқарилган таркибда фақат Ди Марко, Чалханоғлу ва Зоммер бўлди. Ачерби, Думфрис ва Барелла эса захирадан тушди. Тюрам, Мартинес, Мхитарян ва Бастони бутун ўйинни четдан томоша қилди. Узоқ тикланишдан сўнг Бенжамин Паварни Биссек ўрнига асосий таркибда кўриш эҳтимоли ортмоқда.

"Интер"да Мартинес ва Тюрам яхши спорт формасига кириб олди. Думфрисдан умид катта — у жароҳатдан кейин «Барселона»га қарши ўйинларда ўзини кўрсатди: иккита гол ва учта голли узатма.

3. "Интер" “Манчестер Сити” билан финалдаги тажрибани ғалабага айлантиришга тайёр
2022/23 йилги мавсумда "нерадзуррилар" ЧЛ финалига нисбатан осон йўл билан чиққан ва "Манчестер Сити" билан ўйинда фаворит эмасди. Бироқ Инзаги жамоаси яхши савиядаги футбол намойиш этиб, жамоатчиликни ҳайратда қолдирди, гарчи 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсада. Эндиликда "Интер" "Бавария" ва «Барселона»дек рақиблар тўсиғидан ўтиб, тажриба ва жамоавий ўйинни уйғунлаштирган ҳолда бош совринни қўлга киритишга тайёрдек.


TerminaTor

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+5   
01 июн 01:47:46
Мансур
Özil10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Barsa-PSJ yonardi o’yin Interi Zommer obchiqdi finalga Inter mosmasdide finalga intriga qoldirmyapti PSJ
Хароми анави кал хакам айбдор хаммасига нолойиқ жамоани финалга чиқарди
+5   
01 июн 01:28:02
barselona7
Бунақасини кутмагандим. ПСЖ Мбаппе кетгач жамоавий ўйинни йўлга қўйди ва якунда требл қиляпти. Қойил Энрике қойил ПСЖ.
+4   
01 июн 01:52:09
Мансур
Мбаппе учун Илхом Фармоновнинг ўзим ўзим ўзимда деган қўшиқни қўйиб берамиз
+4   
01 июн 01:46:46
Мансур
Шуям финалми бла харом эканку бу Интер
+4   
31 май 22:40:26
barselona7
Қайси бири ютса ҳам ҳалоли бўлсин. ПСЖ АПЛ жамоаларини қийратган бўлса Интер Бавария, Барселона каби жамоаларни йўлидан олиб ташлади. Иккаласи ҳам ҳақли чемпион бўлишга. ПСЖ да ҳам иштиёқ кучли бу мавсумда аммо Интер бу борада сал тажрибалироқ. Адашмасам 6 марта финалга чиқиб 3 марта ушбу мусобақа ғолибига айланган.
+4   
31 май 20:43:13
Kambaraliev
Ойин дахшат босса керек лекин финалга боган этибор жуда суст футбол факат барса реалдан иборат эмаску (( агар бгун финалга барса йо реал чиканда манимча этибор уммуман бошкача боларди.
+3   
01 июн 01:49:59
Мансур
Умирм давомида курган энг зерикарли финаллардан 2чиси шу булди биринчиси Ливерпул Тотенхм эди
+3   
01 июн 01:37:28
barselona7
Интер ютса керак бир амаллаб деб ўйлагандим. Аммо майдонда Интер шунчалик ночор ва аянчли кўриняптики бу ўйин финалга ҳам ўхшамайди. Ман кўрган Чемпионлар лигаси финаллари ичида бунақасини кўрмаганман.
+2   
01 июн 01:57:29
Umid Tursunov
Interni finalga chiqishida Arauxo Zommer VAR sudyalar kotta yordam bergandi Yamalni allam balo toplarini qaytargandi Zommer Finaldagi gollarni qarelar kimga kerak edi bunaqa final....
+2   
01 июн 01:29:39
Özil10
Barsa-PSJ yonardi o’yin Interi Zommer obchiqdi finalga Inter mosmasdide finalga intriga qoldirmyapti PSJ
+1   
01 июн 01:58:06
Artyq Telebayev
TOSHQONDIY фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
BU KUNNI QARIYIIIB 15 YIL KUTTIM AZIZLAR ! 15 YIL ! SHU KUNGACHAM PSG FAQAT SOCHIMMI OQARTIRGAN ! HAR DOYIM OXIRGACHA PSGGA QATTIQ MUHLIS BOLDIM ! ILTIMOS AKA - UKALARIM + BOSILAR ILTIMOSSSSSSS PSG CHEMPIOOOOOOOOOOOOOOONNN !!!!
++++++
+1   
01 июн 01:57:19
barselona7
Битта жамоанинг тотал устунлигида ўтган финал. Афсус Интер ҳеч нарса қила олмади. ПСЖ ҳеч қандай қийинчиликсиз ғалабани қўлга киритди. Буни кутмагандим. Табрик ПСЖ. Требл муборак. Интерда ҳам требл имконияти бор эди якунда ҳеч вақосиз қолди.
+1   
01 июн 01:48:39
TOSHQONDIY
MAAAAAAAA SUKAAAAAA
+1   
01 июн 01:40:54
TOSHQONDIY
BU KUNNI QARIYIIIB 15 YIL KUTTIM AZIZLAR ! 15 YIL !
SHU KUNGACHAM PSG FAQAT SOCHIMMI OQARTIRGAN !
HAR DOYIM OXIRGACHA PSGGA QATTIQ MUHLIS BOLDIM !
ILTIMOS AKA - UKALARIM + BOSILAR ILTIMOSSSSSSS
PSG CHEMPIOOOOOOOOOOOOOOONNN !!!!
+1   
31 май 23:17:58
M.B
TOSHQONDIY фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
OLG'A PSG ! BUGUN TARIX YARATISHING MUMKUN . ICI C'EST PARIIIIIIIISSSSSSSS !
Худо хохласа бугун 2туп фарки билан ютади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика