Беллингемнинг укаси "Боруссия"га ўтади. Унинг нархи ҳам маълум

Narzulla Saydullayev
3 июн 2025
"Сандерленд" ярим ҳимоячиси Жоб дортмундликлар сафига бориб қўшилишга қарор қилди.

Дортмунд клуби футболчи учун 30 миллион евро тўлаши кутилмоқда.

19 ёшли Жоб Беллингем - Жуднинг туғишган укаси. Катта Беллингем "Реал"га 113 миллион эвазига ўтишидан олдин ҳам айнан "Боруссия"да ўйнаган.

Маълумот учун, Жоб якунланган мавсум "Сандерленд" сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sky Sport