UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Дарвозабоннинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда тугайди, футболчи КЖЧ битимни узайтириш борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  1 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  18 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (30-21-ўринлар) Янгиликлар

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (30-21-ўринлар)

Теглар :  Рейтинг
"Goal" нашри дунёнинг энг кучли ёш футболчилари рейтингини тузиб чиқди.

30. МОЙЗЕ КЕН

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 28 февраль, Италия
Позицияси: Ҳимоячи
Жамоаси: "Верона" (Италия)

18 ёшли футболчи жамоасининг асосий ҳужумчиларидан бири. У бу мавсумда 19 учрашувда майдонга тушди ва 4 гол киритди. "Фиорентина"га қарши баҳсда дубль қайд этди. У "Верона" ҳамда "Ювентус"нинг биргаликдаги маҳсули. У икки жамоа таркибида ҳам бўлган, бироқ "бьянконери"лар таркибида узоқ мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаган.


29. ТАКЕФУСА КУБО

Туғилган йили ва жойи: 2001 йил 4 июнь, Япония
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Токио" (Япония)

Футболчи Ҳиндистонда бўлган 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашди ва бир гол киритишга эришди. У кичик болакай каби кўринишда, юзи, танаси шундай бўлса ҳам, худди катта кишилардек ўйнайди ва фикрлайди. Унинг қобилияти йиллар давомида шаклланди, 2011 йилда у "Барселона" билан шартнома имзолади, бироқ ФИФАнинг тақиқи туфайли бу шартнома кейинчалик бузилди. Ҳозирча у "Токио"нинг 23 ёшгача бўлган жамоасида тўп тепмоқда.


28. АЛЬБАН ЛЯФОН

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 23 январь, Буркина-Фасо
Позицияси: Дарвозабон
Жамоаси: "Тулуза" (Франция)

У 16 ёшидаёқ "Тулуза"нинг асосий посбонига айланди. 19 ёшга кирибоқ жуда катта тажрибага эга. Альбан топ-5 лигада дебют қилган энг ёш дарвозабон. У 16 ёшу 310 кунлигида илк учрашувда майдонга тушган. Буркина-Фасо давлатида туғилган бўлса-да, Франциянинг 19 ёшгача бўлган термаси учрашувларида мунтазам равишда дарвозани қўриқлайди. "Болакай" билан "Арсенал" шартнома имзолаш ҳаракатида бўлиб юрибди.


27. ДИЕГО ЛАИНЕС ЛЕЙВА

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 9 июнь, Мексика
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Америка" (Мексика)

Унга "мексикалик Месси" деб лақаб қўйишган. Чапақай, юқори техника соҳиби. 16 ёшга кирганида дебют қилган. Жамоа бош мураббийи Мигель Эррера уни ҳали бирор марта танқид қилмади, фақатгина мақтади. Лаинеснинг ўйинларини Европанинг гранд клублари скаутлари кузатиб боришмоқда. Яқин йилларда уни кўҳна қитъада кўриб қолсак ажаб эмас.


26. РАФАЭЛЬ ЛЕАО

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 10 июнь, Португалия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Спортинг" (Португалия)

Леао "Спортинг"нинг асосий ҳужумчиси эмас. Бироқ 18 ёшлигида у "Порту"га қарши учрашувда гол киритишга эришди. 19 ёшли футболчининг товон 45 млн еврога тенг. Бироқ у яқин кунларда жамоа билан шартномасини узайтиради ва унинг товон пули 100 млн еврогача кўтарилади.


25. ЛИНКОЛЬН

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 16 декабрь, Бразилия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Фламенго" (Бразилия)

Линкольн ва Винисиус Жуниор бир жамоада ўйнашади. У "Фламенго" таркибида бу мавсумда 6 учрашувда майдонга тушди ва 1 гол киритди. Сифатли ўйнайди, тўпни кам йўқотади. Шу боисдан уни Европанинг бир неча гранд жамоалари сотиб олишни режалаштиришмоқда.

24. МИЗЬЯН МАОЛИДА

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 14 февраль, Франция
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Лион" (Франция)

Александр Ляказет жамоадан кетаётганида айнан Мизьянни ўринбосар қилиб қолдирганди. 19 ёшли футболчида юқори иқтидор бор, "Лион"да мунтазам ўйин амалиётига эга. Ўйинлари Бруно Женезиуга маъқул келмоқда. У бу мавсумда 12 учрашувда қатнашди ва "Ницца" дарвозасига гол киритди.


23. ГОНСАЛО МАРОНИ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 18 март, Аргентина
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Бока Хуниорс" (Аргентина)

19 ёшли футболчи Пауло Дибала каби ўйин кўрсатади ва бемалол Европада ўйнай олиши мумкин. У замонавий футболнинг классик ярим ҳимоячиси сифатида эътироф этилмоқда. Гонсало 2016 йилда "Бока" билан шартнома имзолади. Олдинроқ унинг ўйинларини "Интер" ва "Милан" скаутлари кузатиб бораётгани борасида маълумотлар берилганди.


22. ЖОРДИ МБУЛА

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 16 март, Испания
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Монако" (Франция)

У "Барселона" академияси тарбияланувчиси. Иқтидорларни тайёрлаб берадиган "Монако" уни 3 млн еврога сотиб олган ва ундан топ-футболчи тайёрлашга интилмоқда. Мбула 2016/17 йилги ёшлар ўртасидаги Европа чемпионлар лигасида тўпурарга айланди. Эффектив ўйин кўрсатади. Бироқ у Жардимнинг "Монако"сига ҳозирча керак бўлмаяпти. Балким унинг ҳам вақти келиб қолар.


21. МЕЙСОН МАУНТ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 10 январь, Англия
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Витесс" (Голландия)

"Челси"нинг ёшлар таркибида ўзини кўрсатган футболчи асосий таркибда ўйнай олмади. Шу боисдан у Голландиянинг "Витесс" жамоасига ижарага бериб юборилди. У бу мавсум Эредивизияда 23 учрашувда майдонга тушиб, 7 гол урди. Англиянинг 19 ёшгача бўлган терма жамоасида доимий равишда ўйинларда қатнашади. У жуда ақлли ўйин намойиш этади, тўп оширишлари ҳам анчагина сифатли. Шу боисдан у Голландияда яхши ўйин намойиш этмоқда.


(Давоми бор)

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (50-41-ўринлар)

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (40-31-ўринлар)


Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика