ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда

Aslanov Jasurbek
25 фев 2026
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) эркаклар клублари ўртасидаги мусобақаларнинг 2025/2026 йилги мавсум ўрталаридаги рейтингини (Mid-Season Ranking) эълон қилди.

Ўзбекистоннинг ўрни қандай?

Янгиланган рейтингда Ўзбекистон 46.6 балл билан 10-ўринни банд этган. Эътиборлиси, 9-поғонада бораётган Австралия ҳисобида ҳам айнан 46.6 балл мавжуд. Вакилларимизнинг халқаро майдондаги, хусусан, "Нефтчи" ва "Пахтакор"нинг турнирларидаги иштироки келгусида бу кўрсаткични янада яхшилашга хизмат қилиши мумкин.

Осиёнинг энг кучли 10 та мамлакати:

Саудия Арабистони — 122 балл

Япония — 109 балл

Жанубий Корея — 85.5 балл

БАА — 74.2 балл

Эрон — 68.9 балл

Қатар — 64.5 балл

Таиланд — 58.7 балл

Хитой — 49.4 балл

Австралия — 46.6 балл

Ўзбекистон — 46.6 балл

Минтақамиздаги вазият:

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон пешқадамлик қилмоқда. Қўшниларимиздан Туркманистон 19-ўринда (25.8 балл), Тожикистон 23-ўринда (21.6 балл) ҳамда Қирғизистон 26-ўринда (19.3 балл) қайд этилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: the-afc.com