"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда

Alisher Ostonov
9 мар 2026
"Ливерпул" ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер ҳамон "Реал"нинг эътиборида бўлиб турибди.

Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ёзмоқда.

"Қизиллар" футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. Англия гранди Макаллистер билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Ярим ҳимоячи 2023 йилда "Брайтон"дан "Ливерпул"га ўтганди. Трансфер суммаси 42 млн еврони ташкил этган (Transfermarkt маълумотлари). Жорий мавсум Алексис Макаллистер 41 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/Ekremkonur