"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди

Khoja
9 мар 2026
“Нефтчи” – “Андижон” учрашувига чипталар савдоси 9-март соат 09:00дан бошлаб, расман бошланади.

"Хабарингиз бор, 10-март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури доирасида севимли жамоамиз “Нефтчи” Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида водий дербисида “Андижон” жамоасини қабул қилади.

Водий футболининг энг қизғин қарама-қаршиликларидан бири ҳисобланган ушбу учрашув кескин курашларга бой ўтиши кутилмоқда. Майдондаги ҳар бир лаҳза, ҳар бир эпизод мухлислар учун ҳақиқий футбол байрамига айланиши шубҳасиз.

Чипталар нархи: 40 000 сўм.Чипталарни “Истиқлол” стадиони кассалари, шунингдек Марғилон шаҳрида — “Ансор” ошхонаси олдида ҳамда Деҳқон бозори ҳудудида.

Фарғона шаҳрида эса Деҳқон бозори ва “Савдо мажмуаси” ҳудудида (2 та жойда), “Корзинка” савдо мажмуасида, Санъат саройида ҳамда “Флагман” савдо мажмуасида чипталар савдоси йўлга қўйилган

Меҳмон жамоа мухлислари учун ажратилган сектор чипталари 10-март куни “Истиқлол” стадиони ҳудудидаги махсус кассада сотувга чиқарилади.

Меҳмон жамоа ишқибозлари чипталарни айнан шу кассадан харид қилишлари мумкин", - деб хабар берган "Нефтчи" матбуот хизмати.


KhojaМуаллиф
Манба: @pfcneftchi_uz