Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги ўрни ўзгарди

Aslanov Jasurbek
19 янв 2026
ФИФА расмий сайтида терма жамоалар рейтинги ўзгарди.

Рейтингдаги энг катта ўзгаришлар Африка Кубоги якунларига кўра содир бўлди. Мусобақада муваффақиятли иштирок этган Марокаш 11-ўриндан 8-ўринга кўтарилиб, кучли ўнталикка кириб олди. Африка чемпионига айланган Сенегал эса нақ 7 поғона юқорилаб, 12-ўринни эгаллаб турибди.


Рейтингнинг ТОП-10 жамоаси:

1.Испания

2.Аргентина

3.Франция

4.Англия

5.Бразилия

6.Португалия

7.Нидерландия

8.Марокаш (+3)

9.Бельгия (-1)

10.Германия (-1)


Ўзбекистон терма жамоаси борасида тўхталадиган бўлсак, Фабио Каннаваро бошчилигидаги "оқ бўрилар" бу ойда икки поғона пастлади ва айни дамда 52 ўринни эгаллаб турибди.

Осиё терма жамоалари (ТОП 10):

19.Япония

20.Эрон

22.Жанубий Корея

27.Австралия

52.Ўзбекистон

56.Қатар

58.Ироқ

61.Саудия Арабистони

64.Иордания

68.БАА


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FIFA.com