UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06Хвича Кварацхелиянинг агентининг гаплари футболчининг трансферини барбод қилиши мумкин  0 08:41Роберто де Дзерби янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 08:14Евро-2024. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match» соҳиблари маълум  2 07:47Евро-2024. Бугун Франция ва Бельгия мусобақадаги «юришини» бошлайди  0 07:21Суперлига. Бугун Тошкентда иккита учрашув бор  3 02:35Евро-2024. Сербия - Англия 0:1  0 01:55Евро-2024. Англия илк турда Жуд Беллингемнинг голи эвазига Сербияни мағлуб этди  12 01:34Мбаппе Олимпиадада иштирок этиш масаласига узил-кесил нуқта қўйди  2 01:10Рўзиқул Бердиев: "Дастлабки дақиқада юзага келган вазиятимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди"  30 00:51"Сўғдиёна" ёрдамчи мураббийи: "Иккита четлатишдан сўнг ҳам ғалабани сақлаб қолишгани учун йигитларга рахмат айтаман"  10 00:36Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришимиз керак эди. Сиаваш Ҳақназарий ҳозирча жамоага киришиб кета олмаяпти"  20 00:20Евро-2024. Словения - Дания 1:1  0 23:50Максим Шацких: "Пахтакор"ни совринли ўринлар қизиқтирмайди. Бизга фақат чемпионлик керак"   14 23:27ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Астана"дан устун келди. Умаров 62 дақиқа ўйнади, Яхшибоев эса...  0 23:15Евро-2024. Польша - Нидерландия. 1:2   0

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (40-31-ўринлар) Янгиликлар

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (40-31-ўринлар)

Теглар :  Рейтинг
"Goal" нашри дунёнинг энг кучли ёш футболчилари рейтингини тузиб чиқди.

40. ДИОГУ ДАЛОТ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 18 март, Португалия
Позицияси: Ҳимоячи
Жамоаси: "Порту" (Португалия)

19 ёш бўлишига қарамасдан футболчи бу мавсумда "Порту"нинг ўйинларига мунтазам жалб этилмоқда. Жамоа билан ЕЧЛда "Ливерпуль"га қарши учрашувда майдонга тушди. Шунингдек, Португалия чемпионатининг 6 баҳсида ўйнади, шулардан тўрттасида асосий таркибда ҳаракат қилди. У жамоанинг келажаги порлоқ футболчиси деб таърифланмоқда. Шак шубҳасиз, у жамоанинг бўлажак юлдузи бўлишга қодир.

39. БРАИМ ДИАЗ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 3 август, Испания
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Манчестер Сити" (Англия)

Диаз машина каби "Манчестер Сити"нинг 3 учрашувида майдонга тушди. Сўнгги турларда Пеп Гвардиола уни мунтазам равишда ўйинларга жалб этмоқда. Эътиборлиси, Диаз "Малага" сафида бўлганида Пеп уни "Барселона"га трансфер қилмоқчи бўлган. Браим Испаниянинг 21 ёшгача бўлганлар термасининг асосий футболчиси. Унга айни дамда "Реал" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

38. УМАРО ЭМБАЛО

Туғилган йили ва жойи: 2001 йил 23 май, Португалия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Бенфика" (Португалия)

16 ёшли Умаро "Бенфика"нинг 19 ёшгача бўлганлар жамоаси асосий таркиб футболчиси. Январь ойида "Лейпциг" уни сотиб олиш учун 20 млн евродан воз кечишга тайёр эди. Бироқ жамоаси уни қўйиб юбормади. Мухлислар чапақай Эмбалони Анхель Ди Марияга қиёслашмоқда.

37. ВИЛЛЕМ ГУББЕЛЬС

Туғилган йили ва жойи: 2001 йил 16 август, Франция
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Лион" (Франция)

Тасаввур қиляпсизми, 16 ёшли футболчининг товон пули 70 млн евро! "Лион" президенти Жан-Мишель Олас уни яхши кўради ва ҳеч қаерга сотиб юборишни истамайди. Тўғри, ҳозирча у "Лион"нинг асосий таркиб футболчиси эмас. Бироқ ёшлар жамоаси билан 12 учрашувда 6 гол киритди. Уни "Монако" сотиб олмоқчи бўлган, бироқ 70 млнни эшитиб бундан воз кечган.

36. ЭЙНДЖЕЛЬ ГОМЕШ

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 31 август, Англия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Манчестер Юнайтед" (Англия)

Ўтган мавсумда футболчи МЮ таркибида дебют ўтказди. Уни жамоага Данкен Эдвардс жалб этди. У декабрь ойида "Манчестер Юнайтед" билан профессионал шартнома имзолади. Англиянинг 17 ёшли термаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Футболчи "Юнайтед"нинг келажаги деб айтилмоқда.

35. СЕРХИО ГОМЕЗ

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 4 сентябрь, Испания
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Боруссия Д" (Германия)

Январь ойида Дортмунднинг "Боруссия"си 17 ёшли футболчини 3 млн еврога сотиб олди ва жамоанинг 18 ёшли таркибига жўнатди. У 17 ёшгача бўлганлар ЖЧсида "Кумуш тўп"ни қўлга киритди, унинг идеал даражадаги техникаси бор. Серхио "Камп Ноу" юлдузи бўлиши мумкин эди, бироқ у Германияга йўлланма олди.

34. АМИН ГУИРИ

Туғилган йили ва жойи: 2000 йил 16 февраль, Франция
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Лион" (Франция)

Карим Бензема ва Александр Ляказеттлардан кейин "Лион"да яна бир тўпурар ҳужумчи ўсиб улғаймоқда. У ўтган йили Хорватияда ўтган 17 ёшгача бўлганлар Европа чемпионатида энг кўп гол киритган футболчи бўлди. Унинг ҳам техникаси, дриблинги юқори савияда. У бу мавсумда "Лион" таркибида 5 учрашувда қатнашган бўлса-да, ҳозирча гол кирита олмади. Бироқ унинг даври энди келади.

33. КАЙ ХАВЕРЦ

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 11 июнь, Германия
Позицияси: Ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Байер" (Германия)

18 ёшли футболчи икки мавсумдан буён "Байер"нинг асосий ҳимоячиларидан бири. Ўтган мавсумда 24, бу мавсум эса ҳозирча 23 учрашувда ҳаракат қилган футболчи 6 марта гол ҳам киритган. Умумий ҳисобда 50дан ортиқ ўйин ўтказди. Натижалар аъло! Унинг ўйинларини "Ливерпуль" скаутлари жиддий равишда кузатиб бормоқда.

32. ХУАН КАМИЛО ЭРНАНДЕС

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 22 апрель, Колумбия
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Уэска" (Испания)

Сегунда юлдузи! У атиги 18 ёшда. Бироқ жамоаси билан 25 учрашувда қатнашиб, 11 гол кирита олди. "Кучо" Алексис Санчес каби тезкор, кучли ва техникали. Унга Колумбиянинг бўлажак юлдузи деб қарашмоқда.

31. АЛЕКСАНДЕР ИСАК

Туғилган йили ва жойи: 1999 йил 21 сентябрь, Швеция
Позицияси: Ҳужумчи
Жамоаси: "Боруссия" Д (Германия)

Швециянинг маҳаллий АИК жамоасида кўрсатган ёрқин ўйинлари Дортмунднинг "Боруссия"си скаутлари назарига тушди. 18 ёшли футболчи жамоасининг асосий футболчиси бўлиб ҳисобланмаса-да, у Дортмундни тарк этган Пьер-Эмерик Обамеянгнинг ўрнини босиши кутилмоқда. Бироқ у габонликнинг даражасига етиши учун анчагина ишлаши керак.

(Давоми бор)

Дунёнинг энг кучли ёш футболчилари ТОП-50 (50-41-ўринлар)

Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика