А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди

Alisher Ostonov
8 мар 2026
Италия А Серияси 28-тур доирасидаги "Женоа" — "Рома" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонлар ўйинчиси Жуниор Мессиас 52-дақиқада пенальтини аниқ ижро этган ҳолда ҳисобни очди. Римликларнинг ҳимоячиси Эван Ндика уч дақиқада ўтиб мувозанатни тиклади. Витинья 80-дақиқада гол уриб, “Женоа”га уч очко тақдим этган голга муаллифлик қилди.

“Рома” А Серияда 28 ўйинда 51 очко жамғарган ҳолда бешинчи, “Женоа” эса 30 очко билан ўн учинчи ўринда бормоқда.


8 мар 2026, 22:00
Genoa — Roma
2 – 1
Тугади





Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia