

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, туринликлар футболчини ўз жамоасига олиб келиш учун Миралем Пьянич ва Сами Хедирани сотиб юборишга тайёрланмоқда.
Иско жамоа бош мураббийи Сантьяго Солари билан мунозарага боргани учун жамоадан кетишни истамоқда. Ҳозирда унга "Манчестер Сити" жиддий даъвогарлик қилмоқда.
Бу мавсумда 26 ёшли Иско "Реал" таркибида 18 ўйинда қатнашиб, 4 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.



