Хоселу: "Ҳакам Данилони четлатиши керак эди, аммо "Сантьяго Бернабеу"да бунақаси кам бўлади"

Aslanov Jasurbek
12 дек 2016, 14:23
"Депортиво" ҳужумчиси Хоселунинг фикрича, "Реал"га қарши баҳсда ҳакам Сантьяго Хайме Латре бир вазиятда мадридликлар ҳимоячиси Данилони четлатиши керак эди.

"Айни дамда у воқеалар ривожига таъсир кўрсатди. Биз ҳисобда олдинда эдик, ҳакам эса Данило томонидан бўлган қўполлик учун жарима зарбаси белгиламади. Ўша вазиятда у қизил карточка кўрсатиши ва "Реал" 10 киши қолиши керак эди, аммо "Сантьяго Бернабеу"да бунақаси кам бўлади" - дейди Хоселу.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS