UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  0 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  0 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  0 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  10 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  55 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  23 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2

Вадим Абрамов: "Йирик ғалабаларда ҳеч қандай сир йўқ" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Йирик ғалабаларда ҳеч қандай сир йўқ"

"Локомотив" - "Металлург" (5:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
"Бугунги йирик ҳисобдаги ғалабадан хурсандман. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда майдонга тушиб ғалаба қозонишдан иборат. Йирик ғалабаларда ҳеч қандай сир йўқ. Шунчаки давралар оралиғида биз жамоага керакли бўлган футболчиларни олиб келдик. Айнан шу боис йирик ғалабалар қўлга киритилмоқда".

"Гейнрих, Раҳматуллаев каби футболчилар жамоага қўшилгач ўйин услубимиз анча ўзгарди. Энди пас бера оладиган ва гол ура оладиган футболчилар кўпайди".

"Бугун Фарҳод Тожиев битта эмас учта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Барибир икки тўп киритганидан хурсандман. Иван Нагаевда эса ўзига хос пасайиш кузатилмоқда. Аммо унинг ёшида нормал ҳолат, ҳали у ўзига келади ва бундан ҳам яхшироқ ўйнаб кетади, бунга ишонаман".

"Осиё ўйинларда клубимиздан бир қатор футболчилар иштирок этишади. Бундан албатта хурсандман, сабаби улар ватан шаънини ҳимоя қилишади. Ўзбекистон терма жамоасига ушбу мусобақада энг юқори ўринларни қўлга киритишини тилаб қоламан".

"Яқинда мустақиллик байрами кенг нишонланади. Истиқлол туфайли юртимизда футбол жадаллик билан ривожланди. Мана оддий мисол, қаранг нечта янги стадионлар қурилди, қурилмоқда. Буларнинг бари айнан мустақиллик шарофати билан бўлмоқда".

"Ҳозирча бизда ва "Пахтакор"да бошқаларга қараганда чемпионлик учун имконият кўпроқ. Бироқ бир қатор чемпионатларда мавсум ўртасида биринчи ўринда бориб туриб якунда чемпион бўла олмаганларни сиз ҳам биз ҳам кўрганмиз. Шу боис мавсум тугашини кутайлик", - дейди Вадим Абрамов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика