Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?
06 дек 11:15
Янгиликлар
Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?
Мавсум давомида ҳакамлар томонидан белгиланган 11 метрлик зарбалар кўплаб ўйинларнинг тақдирини ҳал қилди. Бу рақамлар нафақат жамоаларнинг ҳимоя ва ҳужумдаги самарадорлигини, балки дарвозабонларнинг маҳорати, ҳакамлар фаолияти ва футболчиларнинг руҳий барқарорлигини ҳам намоён этди.
Дарвозабонлар: Қаҳрамонлар ва омадсизлар
Пенальтини қайтариш — футбалдаги энг қийин вазифалардан бири. Мавсумнинг энг мухим қаҳрамонларидан бири Шоҳруҳ Эшбўтаев бўлди. У қайтарган 4 тадан 3 та пенальти нафақат статистика, балки жамоаси учун муҳим аҳамият касб этди.
Валижон Раҳимов ҳам мавсумни ижобий қайд билан якунлади — 3 тадан 2 тасини амалда зарарсизлантирди.
Бироқ барча дарвозабонлар ҳам омадли бўлмади. Умиджон Эргашев учун бу мавсум ёдда қоларли бўлмади: у қарши олган 5 та пенальтининг барчасини ўтказиб юборди. Пенальтини қайтариш — нафақат реакция, балки психология. Дарвозабон ва зарба ижрочиси ўртасидаги психологик дуэль кўпинча ўйин тақдирини белгилаб беради.

Энг кўп пенальти билан “жабрланган” клублар
Ҳар бир пенальти — ҳимоя хатоси ёки ҳакам баҳосининг оқибати. Мавсум давомида баъзи клублар 11 метрлик зарбаларга нисбатан кўпроқ “жабр” кўрди.
"Қизилқум" — энг кўп пенальти белгиланган жамоа. Дарвозасига 9 та пенальти, шулардан 7 таси гол.
"Навбаҳор" — 9 та пенальти қабул қилди, аммо дарвозабонининг ҳаракатлари сабаб фақат 5 таси голга айланди.
Интизомий хатолар, қўпол ҳаракатлар, жарима майдонидаги камчиликлар — бундай пенальтиларнинг асосий сабаблари бўлиб қолмоқда.
Мавсумнинг энг тоза жамоаси — "Сўғдиёна"
Ажабланарли ҳолат: "Сўғдиёна" ўз дарвозасига бутун мавсум давомида атиги 1 бор пенальти белгиланишига гувоҳ бўлди. Бу жамоанинг интизоми, стратегик ҳимояси ва ўйин маданияти юқори эканини кўрсатади.
Энг кўп фойда кўрган клублар
Футболда пенальти ишлаб олиш ҳам катта маҳорат. Ҳужумда фаоллик, рақибни қийин аҳволга солиш ва тезкорлик бунда асосий рол ўйнайди.
"Навбаҳор" — мавсумда энг кўп пенальтига эга бўлган жамоа. 8 та пенальти, шулардан 6 таси гол
"Насаф" — 7 та пенальти ишлаб олди, 5 тасини голга айлантирди.
"Қўқон-1912" — 6 та имкониятдан 5 маротаба муваффақиятга эришди.
Бу жамоаларнинг ҳужумдаги фаоллиги, рақиб жарима майдонидаги босими ва динамик ўйини самара бераётганидан далолат.
Энг кам фойда — "Машъал"
Ўтган мавсумда "Машъал" учун энг кўп қисман салбий кўрсаткич қайд этилган — фақат 1 та пенальти. Бу жамоанинг ҳужумда пасив ўйнаётганидан далолат бўлиши мумкин.
Ҳакамлар: энг кўп нуқтага ишора қилган бошқарувчилар
Мавсум давомида пенальти белгилаган ҳакамлар фаолияти ҳам алоҳида эътиборга молик:
Олим Тўйчибоев — 7 бор 11 метрлик нуқтани кўрсатган.
Иброҳим Исмоилов — 5 та ҳолат.
Илгиз Танташев — 5 та пенальти.
Ҳакамларнинг бундай кўрсаткичлари улар бошқарган ўйинларда шиддат, қўполлик ва кескинлик юқорилигини кўрсатади.

Ижро маҳорати: Игорь Сергеев энг яхшиси
Пенальти ижрочилари орасида эса Игорь Сергеев мутлақ етакчи бўлди. У тепган 4 та пенальтининг барчасини ишончли голга айлантирди. Унинг совуққонлиги, техник ҳаракатлари ва руҳий барқарорлиги юқори даражада экани яна бир бор исботланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар