Шифокор: "Месси "Реал"га қарши ўйнай олмайди, жароҳат қайталаниши хавфи катта"

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2015, 14:47
Аргентина терма жамоаси шифокори Омеро де Агостинонинг фикрича, "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Реал"га қарши баҳсда иштирок эта олмайди.

"Фикримча, Месси "классико"га тайёр бўлмайди. Агар у майдонга чиқса жароҳат қайталаниши хавфи катта. Лео тўп билан шуғулланса ўз формасини тиклай бошлайди, аммо "Реал"га қарши баҳсгача тўлиқ тайёр бўлмайди" - дейди де Агостино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca