UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

“Севилья” академиясида ўқиётган ўзбек ўғлони билан суҳбат Янгиликлар

“Севилья” академиясида ўқиётган ўзбек ўғлони билан суҳбат

Испаниядаги легионеримиз ҳақида эшитганмисиз? Асли андижонлик бўлган Хожиакбар Шамсутдинов мана бир неча йилдирки, фаолиятини Испанияда ўтказмоқда.

Бу ном мухлислар учун янгилик деса ҳам бўлади. Шу боис Хожиакбар билан суҳбатимизни аввало танишувдан бошладик. Бизнингча ушбу интервью мухлисларни бефарқ қолдирмайди.

- Хожиакбар, очиғини айтганда Сиз ҳақингизда ишқибозлар кўп ҳам эшитмаган. Шу боис аввало ўзингиз ҳақингизда маълумот бериб ўтсангиз мақсадга мувофиқ бўларди.
- Майли, бемалол. Олдиндан шуни айтиб ўтмоқчиман. Тўғриси, суҳбатга таклиф қилганизда бунга ҳали эрта эмасмикин деган ҳаёлга бордим. Чунки ҳали бери интервью берадиган даражага чиққаним йўқ ўйлайман. Лекин шунчалик эътибор қилиб, ташаббус билан чиққанингиз мени ҳам ўз навбатида хурсанд қилмасдан қолмади. Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, 1996 йили Андижон шаҳрида таваллуд топганман. Ҳар бир болакай ёшлигида нимагадир қизиқади. Мен миллионлар ўйинига меҳр қўйганман. Саккиз ёшимда футболга қизиқа бошлаганман. Ўша пайтда таниқли футболчи Девид Бекхем “Реал” сафида 23-рақамостида ўйнарди. Менда унинг либоси бор эди. Шу боис ўзимда қандейдир “Реал” клубига қизиқиш пайдо бўлган. Имкон қадар “қироллик” клубининг ҳар бир ўйинини кузатиб бориш одатий холга айланиб борди. Натижада ўзимда ҳам футбол билан шуғулланиш иштиёқи кучлилик қила бошлади.


- Футбол билан шуғулланиш мақсадида илк бор қайси мактабга боргансиз?
- 10 ёшимда Тошкентда “Пахтакор” футбол мактабига борганман. Кейин ота-онам кўпроқ таълим олишимни истаган. Шу боис кўпроқ вақтимни ўқиш билан ўтказганман. Лекин 13 ёшимда “Ливерпул-Тошкент” сафида шаҳар биринчи лигида иштирок этардим. Сўнгра 2010 йили яна “Пахтакор”га қайтганман.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган?
- Профессионал футболга олиб кирган ва яна ишонч билдирган мураббийим бу – Аҳмад ака Сагдиев бўлади. Кези келганда шуни айтиб ўтишни истардимки, бу кишидан миннатдорман. Бу мураббий “Ливерпуль-Тошкент”да фаолият юритганди. Ундан кейин Дилшод ака Нуралиев қўли остида шуғулланганман. “Пахтакор”да 1996 йилдаги йигитлар билан машғулот ўтказганман.

- Қайси позицияда ўйнашни бошлагансиз?
- Ёшлигимданоқ ҳужумда ўйнашни ёқтирардим. Бугунги кунда ҳам асосан олдинги чизиқда харакат қиламан. Баъзан эса чап қанот ярим ҳимоясида тўп тепишимга тўғри келади.

- “Реал” академиясига қай тарзда бориб қолганингиз кўпчилик учун қизиқ. Шу боис бу ҳақда ўзингиздан эшитсак дегандик.
- 2013 йили “Пахтакор” клуби орқали Испаниянинг машхур клуби “Реал” академиясига кўчиб ўтганман. Бир йил у ерда таҳсил олдим. Сўнгра “Алкобендас” жамоасига кўчиб ўтдим ва у ерда икки йил тўп сурдим. Ҳозирда эса “Севилья” академиясидаман.

- Бугунги кунда хуқуқий жиҳатдан қайси клубга тегишлисиз?
- Ҳозир “Севилья” академиясидаман. Жарохат туфайли бу йил ҳеч бир клубда ўйнай олмадим. Кейинги йилга ҳозирча Испаниянинг иккинчи ёки учинчи лигасидаги жамоаларда ёки “Севилья”нинг иккинчи жамоасида ўйнашим мумкин. Буларнинг барчаси жарохатдан қандай қайтишимга ҳам боғлиқ албатта. Шуни қўшимча қилиб ўтиш керакки, “Алкобендас” ва “Севилья” ёшлар жамоаси ҳам Испанияда ёшлар лигасининг биринчи лигасида иштирок этади.   

- Испанияга кўникиш қандай кечган бошида?
- Эҳ, нимасини айтасиз?! Албатта жуда қийин бўлган. 15 ёшдаёқ ота-онадан узоқда яшаш, боз устига умуман бошқа оламга тушиб қолгандим. Лекин бу ердаги мураббийлар ва раҳбарият кўникиб кетишимда анчагина ёрдам берган. 


- Испаниялик тенгқурларингиз билан рақобатлашиш ҳам осон бўлмагандир?
- Ҳа, биласизми Испанияда жуда кўп юқори савиядаги ўйинчилар. Бу ҳам менга қайсидир маънода ёрдам берган. Кўпроқ ишлашимни талаб этади. Чунки рақобат йўқ жойда, ўсиш ҳам бўлмайди.

- Тил билан боғлиқ муаммога ҳам дуч келганмисиз?
- Ҳа, аввалига Испан тилини билмасдим ва шунда бироз қийин бўлган. Лекин Инглиз тилини пухта ўрганганим, 10 ёшдан 13 ёшимгача яхши таълим олганим, ота-онам қилган қарор менга жуда ёрдам берган. Бугунги кунда тўртта тилда бемалол суҳбатлаша оламан. Ўзбекча, Русча, Испанча ва Инглиз тилларида.

- Испанияда шу тўрт йил давомида жисмоний жиҳатдан ҳам катта ўсишга эришган кўринасиз. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳа, албатта. Ҳозир футболда жимсоний тарафдан тайёргарлигингиз юқори даражада бўлмаса ўйнаш қийин. Шу боис бугунги кунда Испанияда жисмоний юкламалар ҳафтада 2-3 мартадан бериб борилади. Шу боис бўлса керак, бу ерда футболчилар анча бақувват.  

- “Реал” академиясининг жамоасида ўйнаш қийин бўляптими?
- Ҳа, бу ерда нафақат “Реал”да. Балки ҳар қандай жамоада ўйнаш осон иш эмас. Ўзбекистон футболидан сўнг Испан футболида ўйнаб кетиш жуда қийин бўлганини тан оламан.

- Академияда сизларга маҳаллий мутахассислар устозлик қиладими?
- Йўқ, ҳозирда италиялик таниқли ёшлар мураббийи Массимо Валензиано қўли остида шуғулланмоқдамиз.


- Академияда кўпроқ жисмоний тайёргаликка эътибор қаратиладими ёки техникагами?
-  Бугунги кунда кўпроқ жисмоний жиҳат устида ишламоқдамиз. Лекин тўрт йил олдин келганимда асосан техникага эътибор берилган.

- Испанияда яна қанча вақт бўлмоқчисиз?
- Ўзимни истагим шуки, фаолиятимни Испанияда тугатиш. Лекин бу – футбол. Агентлар ва мураббийларга ҳам кўп нарса боғлиқ.

- Шахсий агентингиз борми?
- Ҳа, бор. У ҳам италиялик. Ўз ишини жуда яхши бажаради. Унга юз фоиз ишонаман.

- Бошқа давлат чемпионатига кетишингиз ҳам мумкинми?
- Ўзга чемпионатга ўтиб ўйнаш истаги йўқ. Испанияда 2-3-лигасида ўйнасам. Бошқа давлат биринчи лигасидан таклиф бўлса балким ўтарман.

- Қачонлардир ўзбек футболида ўйнаш ниятингиз борми?
- Тўғрисини айтсам, ҳозирча ўзбек футболига қайтиш ниятим йўқ.

- Ўзбекистон футболини кузатиб борасизми?
- Ҳа, албатта.

- Терма жамоалардан чақирув бўлишини кутасизми?
- Миллий терма жамоада ўйнаш ҳар қандай футболчининг орзуси. Лекин мен бу ҳақда ҳозир кўп ҳам ўйламайман. Бугунги кунда асосан тезроқ яшил майдонга қайтиш ва кейинги жамоам ҳақида ўйламоқдаман.


- Жамоа топиш ҳам осон бўлмаса керак? Янги мавсум старти олдидан жамоа топишингизга қанчалик ишонмоқдасиз?
-  Йўқ, ҳозир 2-3та клублар билан ўзаро музокара олиб борилмоқда. Агентим бу ишларни ижобий ҳал қилади деган умиддаман.

- Молиявий жиҳатдан клубларнинг савияси қандай?
- Бошқа Европа давлатларига нисбатан озгина бу борада пастроқ бўлиши мумкин. Аммо футболи жиҳатдан баландроқ.

- Испания 2-3-лигасида асосан ёшлар ўйнайдими?
- Ёшлар жуда кам. Олтмиш офиз футболчилар тажрибали ва ўз вақтида Ла Лигада ўйнаган етакчилардир. “Сарогоса”, “Элче”, “Осасуна” каби клублар бор. Хуллас савия у қадар паст деб бўлмайди. Иккинчи лигада 22та жамоа иштирок этади ва у бутун Испания бўйича. Учинчи лига эса ҳар бир шаҳарда алоҳида ўтказалади.  

- Испания футболида эътиборингизни тортган жиҳат нима бўлди?
- Бу ерда менга ёққан нарса футбол жуда тез. Ўйинчилар ҳам табиийки тезкордир. Тез харакатланиши ҳайратлантиради. Тўп билан юришга вақт йўқ. Испанияда жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган. Бу менга жуда ёқади.

- Шу кунгача “Эл классико”ни неча марта бевосита стадионда кузатдингиз?
- Йўқ, афсуски “Эл классико”га кира олмадим. Лекин жуда кўп маротаба севимли жамоам “Реал”нинг ўйинларини стадионда кузатганман.  


- Грандлар тўқнашувига нима учун кира олмагансиз?
- Бунга сабаб шуки, шанба ва якшанба кунлари бизни ҳам ўйинларимиз бўлади. Академия тарбияланувчилари учун “Сантяго Бернабэу” стадионида алоҳида сектор ажратилган. Шу боис кўп маротаба “Реал”нинг ўйинларига ташриф буюрганман. “Эл классико”ни кўргани кирсак, бизни ўйинни ким ўйнайди?!

- У ерда бу каби муҳим ўйин бўлсада, ёшлар лигаси ўз йўлида давом этарканда. Учрашувни бошқа муддатга қолдириш бўлмайдими?
- Йўқ. Чунки бу тақвим йил бошида пухта равишда ишлаб чиқилади ва мавсум охирига қадар ҳеч қандай ўзгартириш киритилмайди. Грандлар тўқнашуви куни бизнинг жамоа сафарда ўйнашига тўғри келиб қолиши ҳам мумкин. Агарда меҳмондаги учрашувимиз соат 18:00да бошланса, 20:00да якунига етади. Ундан кейин ортга қайтиб, стадионга кириб ўйин ўкришга улгурмаймиз. “Эл классико” доим бир хил вақтда бўлиб қолади демоқчимасман. Баъзида турнирга кетган бўламиз.

- Севимли жамоангизнинг машғулот жараёнини кузатишга кирганмисиз?
- Ҳа, машғулотларни кўриш учун кириш муаммо эмас.

- “Реал” академиясидан “Севилья”га ўтишингизни қандай изоҳлайсиз?
- Ҳозирча “Севилья” мен учун ҳар томонлама маъқул келмоқда. Шаҳарнинг ҳавоси ва энг муҳими  академия аъло даражада.  

- “Севилья” академиясининг ишлаш тизими қандай?
- Бу ерда кунига икки маҳал машғулот ўтказилади. Душанбадан жума кунига қадар. Тартиб-интизом кучли. Кўпроқ жисмоний жиҳат учтида ишлаймиз. Қолаверса техника устида ҳам машғулот ўтказилади. Ҳар шанба ўйин бўлади. Якшанба дам олиш кунида эса ўтказган ўйинимизни видеотасма орқали кўриб чиқамиз ва мураббийлар шунда йўл қўйилган хатоларни айтади ва керакли топшириқларни беради.  


- Академияга кириш тартиби қандай?
- Академияга киришни истаган болалар икки ҳафта мобайнида машғулотда ва иккита ўйинда иштирок этади. Сўнгра қабул комиссиясидаги мураббийлар гуруҳи якуний хулосани беради.

- Осиёдан битта сизми? Умуман “Севилья” академиясида сиздан ташқари яна қайси давлатлардан келиб ўқишади?
- Мендан ташқари Европадан америкалик, канадалик, ҳамда англиялик болалар келган. Осиёдан эса Жанубий Кореялик ва Хиндистонлик биттадан футболчи бор.

- Испанияда ҳозирги кунда биринчи рақамли академияга айланган деб қайси бирини айтган бўлардингиз?
- “Атлетико Мадрид”нинг академияси бугунги кунда Испанияда зўри дейиш мумкин.

- Хорижда ўтадиган турнирларга ҳам бориб туриладими?
- Ҳа, бу каби мусобақаларга асосан ёзда борилади.  

- Академияда неччи ёшга қадар бўлишади?
- 23 ёшгача.

- У холда яна уч йил “Севилья” академияси аъзоси ҳисобланасизми?
- Йўқ, бу масала ҳали аниқ эмас. Агарда ўзимга бошқа жамоа топсам “Севилья”дан бутунлай кетишим ҳам мумкин. Юқорида айтиб ўтганимдек, бу иш устида италиялик агентим жиддий шуғулланмоқда. Кейинги тақдиримни агентим билан мураббий ҳал қилади.

- Ҳожиакбар мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур! Кейинги фаолиятингизга омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика