UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади  0 19:22"Динамо" "Ғазалкент"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди: легионерлар ҳам майдонга тушди  0 19:04"Биз кўпроғига лойиқ эдик". Артета "Ливерпул"га қарши ўйинни таҳлил қилди  2 18:38Слот "Арсенал" билан дуранг нега орқага ташланган қадам эмаслигини тушунтирди  1 18:14Мармуш "Сити"дан кетмоқчи эмас  2 17:45Жаҳон чемпионатининг тўртта юлдузли иштирокчиси март ойида АҚШда учрашади  5 17:18Куни кеча "Сурхон"дан кетган мураббий Зейтуллаев штабида иш бошлади  1 16:57"Арсенал" етакчиси муаммога дуч келди  0 16:35Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"  6 16:17Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубоги ўйинида ишлайди  1 15:50Саудия Арабистони гранди Брунуга йирик битим таклиф этмоқда  4 15:22"Арсенал" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 14:56Карпенко "Бухоро"дан кетди  1 14:30Суперлиганинг 2025 йилдаги энг яхши мураббийи Қозоғистонда ишлайди  5 14:09​Расман: "Манчестер Сити" Семеньони сотиб олди  4

Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда Янгиликлар

Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда

"Реал" ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор ўртасидаги муносабатлар тобора кескинлашмоқда.

Бу ҳақда "Don Balon" хабар берди.

Манбага кўра, Винисиус Мбаппенинг камдан-кам ҳолларда тўп узатишидан ва ҳужумларни ўзи якунлашни афзал кўришидан норози. Бразилиялик ҳужумчи аллақачон кийиниш хонасида норозилигини билдириб, францияликнинг худбинлиги жамоани "ўн киши билан ўйнашга" мажбур қилганини таъкидлаган.

Клуб ичидагиларнинг таъкидлашича, футболчилар ўртасида етакчилик, жамоадаги таъсир ва индивидуал мукофотлар — Ла Лиганинг энг яхши тўпурарлигидан тортиб "Олтин тўп"гача бўлган кураш авж олган.

Можаро, айниқса, яқинда бўлиб ўтган "Эл Класико"дан кейин кучайган, ўшанда Винисиус Мбаппе унга тўп узата олмаган воқеага жиддий реакция билдирган. Ўшандан бери футболчилар ўртасидаги зиддият фақат кучайди.

"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо олдида жамоа ҳужум чизиғида мувозанатни тиклаш ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдек мураккаб вазифа турибди. Акс ҳолда ички қарама-қаршиликлар клуб натижаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
10 ноя 18:55:32
Saburov Shaka
Bugun navbatchi admin barsashi ekan nima diymiz endi
+1   
10 ноя 15:58:22
Azizbek Rustamovich
Mbappe juda ko‘p urmoqda. Demak unga eʼtirozlar bo‘lishi mumkinmas. U o‘z vazifasini zo‘r bajarmoqda. Vinisius esa kamroq xarxasha qilishi kerak. U baribir yetakchi bo‘lolmaydi. Mbappeda tug‘ma yetakchilik qobiliyati bor. Vinida esa yo‘q. Vini zo‘r o‘yinchi. Lekin yetakchi emas
+1   
10 ноя 15:55:46
Burxon
Ushancun o'yindan kegin bir birini quchoqlab, Instagram ga polniy billa yurganini qoyarkande
   
11 ноя 08:32:28
Aliakbar RM
Yo'g'aaaa. Sal Real yaxshi o'ynamasa darov....
   
10 ноя 19:19:09
Аваз Худойқулов
Винисиусни заменага олишга ҳам қўрқиб қолди Хаби Алонсо, Винисиуснинг заменага олинишидаги реакцияси жуда хунук чиққанди, шу учун Алонсонинг олдига бу икки футболчини биргаликда ўйинини ташкил қилиш учун ҳам анча бош қотирадиган кўринади
   
10 ноя 19:08:32
Муроджон Болтабойов
Ранолда билан Мести хеч кочон бирга килиш маган нега биласларми уларда хам шундай келишмочиликлар буларди. Иккита зури билла. Нима килишарди уришади
   
10 ноя 19:08:00
Муроджон Болтабойов
Ранолда билан Мести хеч кочон бирга килиш маган нега биласларми уларда хам шундай келишмочиликлар буларди. Иккита зури билла. Нима килишарди уришади
   
10 ноя 16:48:46
Shakhruzz 7o1
Burxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ushancun o'yindan kegin bir birini quchoqlab, Instagram ga polniy billa yurganini qoyarkande
Shuni ayting qayerdandir topib olib yozishadiye
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика