

Marca хабарига кўра, "Барселона" ижара муддати тугагач, ҳужумчини 30 миллион евро эвазига сотиб олишдан воз кечди. Сотиб олиш опцияси келгуси душанбагача амал қилади.
Қайд этилишича, "Барселона"нинг бу қарорига Энтони Гордоннинг "Ньюкасл"дан трансфер қилинишидан ташқари, Рэшфорднинг ҳимоядаги бўш ўйини, Маркуснинг ёши ва унинг юқори маоши таъсир қилган. Каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг фикри ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган.
2025/26 йилги мавсумда Рэшфорд "Барселона" сафида барча турнирларда 49 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 14 та ассист қайд этган.



