Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди

Sherzod Nurmatov
17 окт 2025, 13:40
"Вильярреал" ва "Барселона" ўртасидаги Ла Лига ўйинини АҚШда ўтказиш қарори туфайли клублар мухлислари билан алоқаларини йўқотмоқда. Бу УЕФА танқидига сабаб бўлди.

Аммо Испания футбол федерацияси президенти Рафаэль Лузан бу фикрга қўшилмайди.

Испания футболи раҳбари клубларнинг Испаниядан ташқарида ҳам мухлислари борлигини, улар ҳам севимли жамоаларини ўз юртларида томоша қилишни исташларини ва бундай учрашувлар содиқ мухлислар учун мукофот эканини таъкидлади.

"Бу — ҳар бир Ла Лига ўйинини томоша қилиш учун пул тўлайдиган Осиё ёки Америкадаги мухлислар учун мукофот. Бу айнан улар учун. Бу футбол учун фойдали ва Испания лигасини бутун дунё бўйлаб тарғиб қилишга ёрдам беради. Италия ҳам А Серия ўйинини Австралияда ташкил этиш ниятида", – деди Лузан.

Аввалроқ "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилиши маълум қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Reuters

Сўнгги янгиликлар

Барча ›