UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Ромелу Лукаку жароҳат олди, у “Реал”га қарши ўйнамаслиги мумкин   0 09:31Уго Льорис еврокубоклар тарихига кирди   0 09:20Артета: “Осонлик билан ғалаба қозондик”   0 08:58Европа Лигаси. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар маълум   0 08:33“Милан” 90 йил ичида илк бор бундай натижага эришди   6 07:50Европа лигаси. "Арсенал" - "Дандолк" 3:0  3 07:45Европа лигаси. "Бенфика" - "Стандард Льеж" 3:0  0 07:40Европа лигаси. "Милан" - "Спарта Прага" 3:0  1 07:35Европа лигаси. "Сивасспор" - "Маккаби" 1:2  0 07:30Европа лигаси. "Антверпен" - "Тоттенхэм" 1:0  0 07:25Европа лигаси. "АЕК" - "Лестер" 1:2  0 02:58Европа лигаси. "Наполи"дан кичик, "Арсенал"дан йирик ҳисобдаги ғалаба, "Рома"да эса...  0 02:21Пиоли: "Златан кейинги ўйинларда ҳам бизга керак"  6 02:00Olamsport: Хабибга ҳасад қилишни бошлашди, Фергюсон вақтинчалик камар учун кимга қарши жанг қилмоқчи?  0 01:50Моуриньо: "Қўлимдан келганида танаффусда 11 ўзгариш қилган бўлардим"  8

Сергей Лебедев "Нефтчи"га қайтди Янгиликлар

Сергей Лебедев "Нефтчи"га қайтди

Самарқанд сафаридан қайтиб келган "Нефтчи" жамоаси футболчилари бугун Қиргулидаги қароргоҳларида тўпланиб, 9-тур беллашувига тайёргарликни давом эттиришмоқда.

8-тур олдидан Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси Ўзбекистон чемпионатини тарк этганлиги сабабли, жамоа аъзоларига бошқа клублар билан шартнома имзолаб, фаолиятларини давом эттириш ҳуқуқи тақдим этилган. 

Шунга мувофиқ, "Истиқлол" жамоасининг икки нафар футболчиси Рустам Абдуҳамидов ҳамда Умар Адҳамзода "Нефтчи" жамоаси билан шартномани расмийлаштирди. Ундан олдин эса "Навбаҳор" сафида тўп тепган Анваржон Хожимирзаев ва Қирғизистонда фаолият юритиб келаётган Сирожиддин Аллаев "Нефтчи" билан шартнома имзолаганди.

Карантин туфайли юзага келган танаффусдан сўнг "Нефтчи" сафига "Қўқон-1912" клубида ижара асосида ўйнаган ҳимоячи Шодиёр Хожиматов ҳамда фарғоналиклар сафида илгари ўйнаган Павел Смоляченко қўшилди. Ундан ташқари "Истиқлол" жамоасида бош мураббий вазифасида ишлаб келган Сергей Лебедев ҳам қадрдон жамоасига қайтди ва мураббийлик фаолиятини "Нефтчи"да давом эттиришига келишиб олинди.

Маълумот учун, Сергей Лебедов 1992-1999, 2002-2004, 2006 йилларда "Нефтчи"да тўп тепган. Мураббий сифатида 2016-2017 йилларда  "Нефтчи"да ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган. 2018 йилдан буён эса "Истиқлол" жамоасида ишлаб келаётганди. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

+7   
28 сен 21:47:22
Navbaxorim
Anaaa aanaa hokimbuvani borganlari bilinibdi .NEFTCHI xar qanday muhlisni yuragidan joy oladi.OMAD NEFTCHI
+6   
28 сен 21:54:42
Akbar Qirol
ANA NEFT4I BOWLADI. XAYRULLO BOZOROV HALI YORADI QANAQA IWLAWI
+6   
28 сен 21:39:12
Badjio
Лебедовни зарбаси замбарак укидайеди ,ростан МТЖ ни асосий уйинчиларидан бири болган
+5   
28 сен 22:18:47
Neftchi Fergana uzb
Нефтчи яна гигант жамоага айланади насиб булса!
+4   
29 сен 07:44:19
Fc.Neftchi Fergana
Jahon termasida O'ynagan O'zbekistonlik yagona futbolchi Lebedov,o'z davrida kuchli sovuqqon xujumchi bo'lgan,uzoq vaqt Sarkisyanga yordamchi bo'lib ishladi,endi Abdusamad Do'rmonov va Lebedov lar o'z qadrdon jamoalarini shonli g'alabalar sari boshlashiga ishonamiz,qolaversa yangi Hokim janoblari futbolga qiziqarkanlar viloyat bosh jamoamizni qo'llab yuborsalar bo'ldi...Neftchi:Paxtakor,Neftchi:Navbahor to'qnashuvlarini sog'indik...
+4   
28 сен 21:35:49
chelsea_buxara
Zarbalari zambarakni uqi edi uziyam
+3   
29 сен 06:23:57
Komilov1707
Ara ham kelsa zo‘r bo‘lardi
+3   
29 сен 05:56:34
F.K.N.
Янги Хокимимиздан Оллох рози булсин. Кетган хокимимиз эса кайтиб кайтмасинлар ушаёгларда кобкетсинлар.
+3   
29 сен 01:29:49
Galaktikos ReaL MaDriD BeK
Sal kam 38 istma yutal bel og'rig'da bulsamda xursand buldim neftchim uchun.
+3   
28 сен 23:57:18
sharipov odil
Нефтчи учун чин юракдан хурсандман, аввалги рақобдош Нефтчи қайтишига тилакдошман. (пахтакор мухлиси).
+3   
28 сен 23:21:26
Закиров
Нефтчини хор килганлар у́злари хам хор бу́лсин
+3   
28 сен 23:18:15
Валихонов Фарходжон
Олга Нефтчиии !!!! Ёруг кунлар манимча якинлашяпти, Нефтчи ва унинг мухлислари учун !!!!!!!
+3   
28 сен 22:38:35
МЮ НАВБАХОР ♡
Нефтчи учун хурсандман Олга Водий!
+3   
28 сен 22:23:09
Алпомиш
Хоким бува, Муминжоновни хам Нефтчига олиб келсалар керак. Чунки Навбахорда биргаликда яхши ишлашкан. Баъзи ношукур мухлислар, фитна тухмат уюштиришмаганда хозиргача бирга ишлаб яхши натижаларга эришилар эди.
+3   
28 сен 21:55:59
Aziz Yuldashev
Жахон термасида ўйнаган ягона футболчимиз. Болалик йилларимиз шулар ўйинини кўриб маза қилардик.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика