UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  9 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  23 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  11 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11

Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"

"Нефтчи" - "Хоразм" ўртасидаги Суперлиганинг 15-тур баҳсидан (2:0) сўнг мезбон жамоа устози Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Виталий Левченко: "Ўйин биз учун жуда муҳим эди. Натижани ўйлаб бироз босим остида эдик. Ғалабага эришганимиздан хурсандман".


- Нега Силванус Нимелини майдонга туширмадингиз?

- У эндигина етиб келди, ҳали ишлаш учун рухсат олгани йўқ. Иккинчи давра стартигача формага кириб олишига умид қиламиз.


- "Нефтчи"да жароҳат олганлар кўп. Билолхон Тошмирзаев ҳақида маълумот бера оласизми?

- Билолхон Тошмирзаев ҳали тўлиқ тиклангани йўқ. Умумий гуруҳда ишлаётган бўлсада оғриқ ҳалиям бор.


- Танаффусда "Нефтчи"нинг режалари қандай?

- Ўз базамизда тайёргарлик кўрамиз. Қўшнилар билан келиша олсак шу ерда ёки Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Ортиқча пул сарфлашга хожат йўқ, базамизда ҳамма шароитлар бор.


- Ижтимоий тармоқларда Бабаян "Нефтчи"га келиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Мухлислар бундан ҳавотирда. Бу маълумотлар қанчалик тўғри?

- Миш-мишлар ҳар доим бўлган. Шартномам 30 ноябрда якунига етади. Бу менга боғлиқ эмас.


- Левченкога "Навбаҳор"дан таклифлар бўляпти деган гаплар бор...

- Қайтараман, "Нефтчи" билан шартномам бор, ҳеч ким билан музокара ўтказаётганим йўқ.


- Нимели қайси легионер ўрнини эгаллайди?

- Ҳозир бирор исмни айта олмайман. Бу борада қарор қабул қилинмаган.


- "Нефтчи" сўнгги 4та ўйинда 1та мағлубият, 1та дуранг ва 2та ғалаба қайд этди. Хатолар устида ишландими?

- Кубокдаги мағлубият бизга рухий таъсир кўрсатди. Кейин йигитлар ўзига келишди ва талаб қилинган нарсаларни бажаришди.


- Тома Табатадзе "Насаф"га ҳам бугунгидек гол урганди. Бу сизнинг кўрсатмангиз туфайли бўляптими?

- Ўйиндан олдин ким қайси вазифаларни бажаришини бўлиб берамиз. Йигитлар ўзларига юклатилган ишларни яхши уддалашди ва ғалабага эришдик.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика