

“Қувайт СК” – “Насаф” 2:3
Голлар: 27 - Ясин Хениси, 34 - Муҳаммад Фреах, 57, 67 - Бобир Абдихолиқов, 81 - Ойбек Рустамов
Бош ҳакам: Ресул Маммедов (Туркманистон)
Ëрдамчилар: Аҳмет Бегназаров ва Мерген Аллабердиев (иккиси ҳам — Туркманистон)
Тўртинчи ҳакам: Аҳмад Алхаволдех (Иордания)
Комиссар: Айман Ҳорун (Иордания)
Ҳакамлар инспектори: Абдуллоҳ Мутлақ Алшалвай (Саудия Арабистони)
“Қувайт СК”: 8.Аҳмад Алдхефири (20.Юсуф Носир, 83’), 10.Амоори, 11.Муҳаммад Даҳам (9.Файсал Зайд, 78’), 21.Али Ҳусайн (с), 23.Муҳаммад Фреах (5.Редҳа Ҳани, 78’), 25.Умар Гонсалес, 26.Муҳаммад Марҳун, 27.Ясин Хениси (28.Муҳаннад Ал-Муҳаммад, 64’), 33.Суод Алхушан, 35.Арсен Зола Киаку, 88.Абдуллоҳ Алқарзаи (72.Ҳумуд Алсануси, 64’).
Захира: 1.Холид Ал-Рашиди, 2.Сомий Алсаней, 7.Иброҳим Камил, 13.Фаҳд Ҳамуд, 40.Абдураҳмон Камил, 87.Ҳади Аленази.
“Насаф”: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов (32.Қувончбек Хушвақтов, 55’), 4.Акрамжон Комилов (23.Дилшод Муртазаев, 46’), 7.Аденис Шала (20.Юсуф Отубанжо, 46’), 8.Зафармурод Абдираҳматов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Муродбек Раҳматов, 70.Аббосжон Ғуломов (6.Сардорбек Баҳромов, 46’ (22.Диёрбек Абдуназаров, 78’)), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 21.Самандар Муратбаев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 76.Зафар Садуллаев, 77.Паата Гудушаури.
Огоҳлантиришлар: 41 - Умар Гонсалес, 54 - Сардорбек Баҳромов, 74 - Муродбек Раҳматов
90+5. Ўйин якунланди! Ажойиб ғалаба!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
85. Тўп назорати мезбонларга ўтди, ҳужумларга интилишмоқда.
82. Энди, дарвоза даҳлсизлигини сақлаш шарт!

81. ГООООООООООООЛ! КАМБЭК! Отубанжонинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди, Рустамов эса унинг устидан тўпни тушириб қўйди! Даҳшат!
79. Икки жамоа ҳам секинлашиб қолди. Аммо қаршиликлар охиргача ўйнаб, ғалабини илиб кетиши зарур!
71. “Насаф”дан ҳужум, аммо Бобирнинг узатмасидан сўнг Баҳромов тўпни ўзига тўғрилай олмади.
70. Мезбонлар ҳам секин-аста ҳужумларни кўпайтирмоқда.
68. Камбэкнинг бир қисми бўлди, охиргача қилиб қўяйлик!
67. ГООООООООЛ! Абдихолиқовдан дубль! Қаршиликлардан ажойиб қарши ҳужум, Абдираҳматовнинг ўнгдан узатган тўпини Бобир дарвозага жойлаб қўйди!
61. Баҳромов қулай вазиятдан гол ура олмади, зарбаси ноаниқ…
58. Амоорининг зарбасидан сўнг тўпни Неъматов ушлаб олди.
57. ГОООЛ! Бобир Абдихолиқов ҳисобни қисқартирди! Муҳитдиновнинг узатмасидан сўнг Бобир ажойиб гол урди!
52. Отубанжо бир неча ҳимоячини алдаганди, аммо якуний зарбаси муваффақиятсиз чиқди.
51. Муҳаммад Марҳуннинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ кетди.
47. Баҳромовнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди!
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
45. Зафармурод Абдираҳматовнинг зарбаси рақибга тегиб, йўналишини ўзгартирди.
44. Рақиб футболчисининг бош билан берган зарбаси тўсинга тегиб қайтмоқда.

43. Муҳаммад Даҳамнинг кучли зарбасини Неъматов қайтарди!
39. Давроновнинг бош билан берган зарбаси аниқ бўлмади.
37. Рустомовдан яна бир зарба, бироқ буниси ҳимоячилардан ўтмади.
35. Қаршиликларнинг ҳолати янада оғирлашди.
34. ГОЛ! Фреах ҳисобни иккитага оширди. Мезбонлардан чиройли ҳужум бўлди, бўш қолган зоналардан фойдаланишди, Муҳаммаднинг зарбаси аниқ бўлди.
33. Ойбек Рустамовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
32. Вакилларимиз дарвозасидан тўп ўтказиб юборишди, буёғига камбэкдан умид қиламиз.
31. ГОЛ! Ясин Хениси пенальтидан ҳисобни очди.
30. Пенальти, “Насаф” дарвозаси томон.
28. Муродбек Раҳматовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасидан дарвозабон тўпни қайтарди!
25. Мезбонлар вакилининг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг Неъматов тўпни қайтарди.
23. Шаланинг узатмасидан сўнг Ғуломов дарвозага зарба берди, ҳимоячи блок қўйди.
22. Фурсатдан фойдаланиб таъкидлаб ўтиш лозим: “Насаф” “А” гуруҳида иштирок этмоқда ва ҳозирда 2 очк обилан 3-ўриндан жой олган. Жамоа плей-оффга чиқиш учун келгуси ўйинларда тўлиқ ижобий натижа қайд этиши лозим.
21. Темп паст ўйинда, айтарли хавфли ҳолат кўрмадик.
14. Тўп назорати тўлиқ қаршиликларда, ҳужумлар ташкил этишга интилмоқда жамоа.
6. Муродбек Раҳматовнинг узоқдан йўллаган зарбасига рақиб ҳимоячилари блок қўйишди.
3. Даҳамнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
1. Ўйин бошланди.



Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Осиё Чемпионлар лигаси-2 гуруҳ босқичидан ўрин олган “Қувайт СК” – “Насаф” баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



