Самарқанд болалар-ўсмирлар футбол академиясида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Narzulla Saydullayev
2 фев 2019, 12:59
Самарқанд болалар-ўсмирлар футбол академияси инфратузилмасини яхшилаш ва тарбияланувчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида таъмирлаш ишлари бошланди.

Таъмирлаш ишларида қатнашаётган 30 нафардан ортиқ қурувчилар туну кун меҳнат қилишаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Самарқанд вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг ётоқхона, ошхона, ювиниш хонаси, хожатхона, ўқув биноси ҳамда маъмурий биноларини таъмирлаш жараёнлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.
 
Бундан ташқари Самарқанд вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг моддий-техника базаси ҳамда инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва замонавий талаблар асосида фаолият юритиши учун янги жой ажратилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz