UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  2 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Сабри Лямуши: "Ўтган ўйинда омадимиз чопганди, бу сафар ҳам ғалабани кўзлаганмиз" Янгиликлар

Сабри Лямуши: "Ўтган ўйинда омадимиз чопганди, бу сафар ҳам ғалабани кўзлаганмиз"

ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Жайиш" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Сабри Лямуши иштирок этди.


"Бизни илиқ қарши олганликларингиз учун миннатдорчилик билдираман. Қатардаги ўйинда ҳар иккала жамоа учун осон бўлмаган баҳс кечганди. Дастлабки ўйинда бизга омад кулиб боққани боис уч очкони қўлга киритгандик. Биз рақибни қандай кучга эканлигидан хабардормиз. Эртанги беллашувда биз футболдан завқ олишга ва ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Таркибдаги барча футболчилар ва мураббийлар штаби ушбу тўқнашувга тўлиқ шай ҳолатда. Бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Рўзиқул Бердиев яхши жамоани шакллантирган. Унинг ўйин фалсафаси менга ёқди", - дея ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди Сабри Лямуши.


- Сардор Рашидов терма ихтиёридан тўғри Қаршига келди. "Ал Жайиш"нинг сўнгги ўйинида ва машғулотларда иштирок этмади. Бу жиҳат эртанги ўйинда уни асосий таркибга киришига тўсқинлик қилмайдими?

- Сардор Рашидов терма жамоага кетиш олдидан "Ар Райян"га қарши ўйинни ҳам кичик жароҳати сабаб ўтказиб юборганди. Аммо ушбу футболчимиз Ўзбекистон терма жамоаси сафида иккала ўйинда ҳам майдонга тушди ва яхши ҳаракат қилди. Баҳрайн билан учрашувда эса гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Ўйлашимча, Рашидов яхши спорт формасида. Бугунги машғулотлардан сўнг якуний қарорни қабул қиламан. Менимча, уни майдонга туша олмаслигига ҳеч қандай сабаб келиб чиқмайди.

- Рибейро жамоа билан бирга Қаршига келмади. Бунинг сабаби нимада?

- Рибейронинг шахсий муаммолари чиқиб қолди. Шу боис у биз бирга Қаршига кела олмади.

- "Ал Жайиш" сафида юқори даражадаги футболчилар кўп бўлишига қарамай жамоа қарши ҳужумларга таяниб ўйнайди. Нега айнан шу услубни танлагансиз?

- Куни кеча "Барселона"га қарши жуда кучли таркибга эга бўлган "Реал" ҳам қарши ҳужумлар орқали ўйнайди. Бу билан барча жамоа ўз кучидан келиб чиқиб тактика танлайди демоқчиман.

- Интернет сайтларида Сардор Рашидовнинг ёзда европа жамоаларига йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Бундан хабардормисиз?

- Қаерга йўл оляпти Рашидов? "Барселона" ёки "Реал"гами? Менимча, Рашидов европа жамоаларида тўп суришга қодир ва унинг даражаси бунга мос тушади. Унинг иқтидори кучли. Рашидов жамоамиз учун анча фойдали футболчи ва ҳар доим ўз меҳнати орқали ғалабаларимизга ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади.


Абдураҳмон Исса: Кучли жамоаларга қарши баҳс доимо қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлади. Мураббийларимиз ва шифокорларимиз бизни ҳар томонлама яхши тайёрлашди. Лямуши айтганидек, Доҳадаги беллашувда омадимиз келгани боис ғалабани қўлга киритгандик. Эртанги учрашувда ҳам ғалаба қозониб гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал этмоқчимиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика