Сабри Лямуши: "Бунёдкор" пенальтилар сериясига руҳан тайёр экан"

Narzulla Saydullayev
8 фев 2017, 07:55
ОЧЛ-2017 саралаши доирасидаги "Ал Жайиш" - "Бунёдкор" (0:0, пенальтилар серияси 1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар устози ўз фикрларини билдирди.
"Бугун яхши ҳаракат қилдик. Рақибдан ёмон ўйнамадик. Ромариньода иккита вазият бўлди, бироқ ундан фойдалана олмади. "Бунёдкор" жуда яхши ҳимояланди, тартибли ўйнади ва чидам билан ҳаракат қилди. Пенальтилар серияси бу лоторея. Ўша пайтда ким руҳий томонлама тайёр бўлса шу жамоа ғолиб бўлади. "Бунёдкор" бу борада устунлик бўлди ва рақиб ғалаба қозонди.

Менинг клубдаги кейинги фаолиятим борасида ҳеч нима дея олмайман. Буни раҳбарият ҳал қилади", - дейди Сабри Лямуши.

"Бунёдкор" матбуот хизмати





Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›