"Рома" машғулотида тўполон: мураббий ва футболчи катта жанжал келтириб чиқарди
30 авг 2024 13:58
Янгиликлар
"Рома" машғулотида тўполон: мураббий ва футболчи катта жанжал келтириб чиқарди
Италиянинг "Рома" жамоаси машғулотида бош мураббий Даниэле Де Росси ва футболчи Брайан Кристанте ўртасида можаро рўй берди.
Оғзаки жанжал муштлашувга айланиб кетишига бир бахя қолди.
"RaiNews" хабарига кўра, воқеа чоршанба куни, "бўрилар"нинг сўнгги машғулотида содир бўлган. Мураббий ва футболчи ўртасидаги зиддиятни бартараф этиш учун футболчилар аралашишига тўғри келган. Тўполонга аргентиналик Леандро Паредес ҳам аралашиб қолгани айтилмоқда.
"Рома" янги мавсумни омадсиз бошлади. Клуб аввалига "Кальяри" билан дуранг (0:0) ўйнаган бўлса, "Эмполи" билан ўйинда фиаскога учради – 1:2.
Пойтахт клубининг навбатдаги ўйини "Ювентус"га қарши бўлади. Учрашув 1 сентябрь куни, соат 23:45 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар