"Реал"нинг "Арсенал"да ўйнаётган футболчиси клубдаги илк голини урди

Aziz Tukhtamuradov
12 мар 2021, 07:52
"Арсенал" Европа лигаси доирасидаги ўйинда сафарда "Олимпиакос" устидан ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 34-дақиқасида лондонликлар футболчиси Мартин Эдегор гол уриб, ҳисобни очди. Бу норвегиялик футболчининг "Арсенал" учун урган илк голи бўлди. 

У қишда "Реал"дан "Арсенал"га ижара асосида кўчиб ўтганди. Шу кунгача Эдегор Лондон клуби сафида 8 та ўйин ўтказганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta Sports