"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи

Alisher Ostonov
19 июл 2025, 18:55
"Реал" таркибдаги баъзи футболчилар билан шартномани узайтирмоқчи.

Янги битимларни ярим ҳимоячи Браим Диас ва марказий ҳимоячи Рауль Асенсио қўлга киритади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Аввалроқ, Мадрид клуби дарвозабон Тибо Куртуа билан шартномани узайтиргани маълум бўлганди.

Диас ўтган мавсум 56 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 8 та ассист қайд этди. Асенсио 46 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano