

"Манчестер Юнайтед" ёш истеъдодни сотиб олиш пойгасига киришган. "Қизил иблислар" ҳужум чизиғини кучайтиришга интилмоқда ва 22 ёшли аргентиналик футболчи номзодлардан биридир.
Жорий мавсумда Пас барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 14 та ўйинда иштирок этиб, 6 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Паснинг Италия клуби билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари ярим ҳимоячини 80 миллион еврога баҳоламоқда.



