Альфонсо Дэвис фаолиятидаги 18-жароҳатини олди

14 ноя 2026, 14:49
"Бавария" ҳамда Канада терма жамоаси ҳимоячиси Альфонсо Дэвис КОНКАКАФ Миллатлар Лигаси чорак финали доирасидаги Гватемалага қарши баҳсда (3:2) жароҳат олди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида 26 ёшли футболчи ўз жарима майдончаси ичида сирпаниб кетиб, майдонга йиқилди. Дэвис ўйинни давом эттиришга уриниб кўрди, бироқ кўп ўтмай алмаштиришларини сўради ва майдонни ўз оёғи билан тарк этди.

"Ҳозирча гап тананинг пастки қисмидан олинган жароҳат ҳақида кетаётганини биламиз. Яқин кунларда у тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг шикастланишнинг қанчалик жиддийлиги маълум бўлади", — деди Канада терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Мауро Бьелло.

Transfermarkt маълумотларига кўра, касалликлар туфайли ўтказиб юборилган ўйинларни ҳисобга олмаганда, бу Дэвиснинг фаолиятидаги 18-жароҳатидир.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг март ойида ҳимоячи тиззасининг хочсимон боғламларини узиб олган, шундан сўнг бир неча бор мушак жароҳатларига дуч келган эди. Шунингдек, 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам Дэвис соғлиғидаги муаммолар сабабли деярли майдонга тушмаган.

Футболчининг сафга қайтиш муддати ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky