Равшан Эрматов ва Сречко Катанец Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев билан учрашди
26 авг 2021 07:08
Янгиликлар
Равшан Эрматов ва Сречко Катанец Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев билан учрашди
Аввал хабар берганимиздек, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва Ўзбекистон терма жамоасига номзод мураббий Сречко Катанец ОФК кубогининг «Насаф» — «Аҳал» учрашувини стадиондан кузатиб боришди.
«Марказий» стадионда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев словениялик мутахассисга миллий урф-одатларимизга хос меҳмондўстлик кўрсатди. Шунингдек, вилоят ҳокими ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқовни куни кеча эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан муборакбод этди. Маълумки, Қашқадарё футболи ривожига ҳисса қўшиб келилаётган таниқли мутахассис Сергей Кучеренко яқинда 60 ёшни қаршилади. Равшан Эрматов ЎФА номидан Кучеренкога ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширди.





Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар