UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  15 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  21 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18

Қатарнинг йиғини давом этмоқда Янгиликлар

Қатарнинг йиғини давом этмоқда

Теглар :  Қатар
Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги рақибимиз Қатар айни пайтда Швейцарияда йиғин ўтказмоқда.

Қатар август ойи бошидан йиғинда иштирок этмоқда. Хосе Каррено бошчилигидаги жамоа 10 августгача Дохада шуғулланган бўлса, кейин машғулотлар Швейцарияга кўчди. Қатарликлар ҳозиргача икки ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. 8 август куни Дохада Ироқ 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Дастлаб Табата жарима зарбасидан аниқ зарба йўллаган бўлса, иккинчи бўлим бошида Али Ассадилла орадаги фарқни оширди. Учрашув якунида Жассим Муҳаммад ҳисобни қисқартирди. Ироқликлар мазкур баҳсда экспериментал таркибни синаб кўришди.

Қатар - Ироқ 2:1
Голлар: Родриго Табата 38, Али Ассадилла 50  Жассим Муҳаммад 75

Қатар: Амине Лекомте, Луиз Сеара, Буалим Хухи, Холид Муфта, Иброҳим Мажид, Педро Мигель, Муҳаммад Муса, Родриго Табата, Исмоил Муҳаммад, Абдулраҳмон Муҳаммад, Себастьян Куинтана.

13 август куни эса Швейцариянинг Люцерн шаҳрида Қатар Испания Ла Лигаси аъзоси Бетисга қарши майдонга чиқди. Ўйинда испан клуби кўпроқ захирадаги футболчиларни синаб кўрди. Устунлик Бетис тарафида бўлди ва улар томонидан иккинчи бўлимда киритилган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал қилди. Қатар сафида учрашувда Куинтана анча фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди.

Қатар - Бетис 0:1
Қатар: Амине Лекомте, Муҳаммад Муса, Абдулкарим Ҳассан, Луис Мартин, Родриго Табата, Холид Муфта, Педро Мигель, Буалим Хухи, Аҳмад Ёсир, Карим Будиаф, Себастьян Куинтана.
Захирадан тушганлар: Аҳмад Аэлдин, Али Ассадилла, Алмуаз Абдулла, Исмоил Муҳаммад, Халифа Абубакар.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика