UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Превью. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Превью. "Пахтакор" - "Қўқон-1912"

Олий лиганинг 17-турида "Пахтакор" клуби Тошкентда "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
8 август 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), Р. Нўъмонов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” олий лигада жами 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар “шерлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкент клуби 11 марта ғолиб бўлган, 3та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда - 55:32. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 36, “Қўқон-1912” 18 очкони  қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1 га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 4:2 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Қўқонда ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди. Игорь Сергеев ҳисобни очган, бунга Носир Отақўзиев ва Баҳодир Акрамовнинг голлари билан жавоб берилган. Баҳс сўнггида Анвар Солиев тўп киритиб “Пахтакор”ни мағлубиятдан сақлаб қолган эди – 2:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
18.03.2003 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 5:1
30.08.2002 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 5:0
26.08.2000 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 7:1
09.10.1999 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 3:2
22.03.1998 «Пахтакор» - «Қўқон-1912» 4:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Тошкентда ўтган ўйинларида “Пахтакор” 8 бор зафар қучган. “Қўқон--1912” фақат бир марта (1994 йил) сафардан ғалаба билан қайтган.  “Шерлар” ўз майдонларидаги охирги 2та ўйинда бу жамоа дарвозасига 5тадан гол уришган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика