

"Манчестер Сити" қишки трансфер ойнасида "Кристал Пэлас"нинг 25 ёшли марказий ҳимоячиси Марк Гехини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
"Шаҳарликлар" "Челси" билан ўйинда (1:1) жароҳат олган Йошко Гвардиол ва Рубен Диаш билан боғлиқ вазият туфайли футболчига бўлган қизиқишни фаоллаштиришди. Шунингдек, таркибда Жон Стоунз ҳам жароҳат сабаб сафдан чиққан.
"Манчестер Сити" Гехи трансфери бўйича якуний қарор қабул қилишдан олдин Гвардиол ва Диашнинг жароҳати борасидаги тўлиқ маълумотни кутади.
Ҳимоячининг "Пэлас" билан амалдаги шартномаси шу мавсум охирида якунига этади. Аввалроқ "Бавария", "Реал", "Барселона", "Интер" ва "Атлетико" футболчини эркин агент сифатида қўлга киритишга қизиқиш билдирганди.
Гехи жорий мавсум АПЛда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та ассист қайд этди.



