UZ

Сўнгги янгиликлар

06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  2 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  15 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  9 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   40 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  12 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41

Превью. "Навбаҳор" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Насаф"

Олий лиганинг 8-турида Қаршининг "Насаф" клуби "Навбаҳор" меҳмони бўлади.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Насаф» (Қарши)
10 май 2015. Наманган. “Марказий” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 36 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 19та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 10та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Етти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 57та гол киритиб ўз дарвозаларидан 55 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Аждарлар” 64 очкони, “Навбаҳор” эса 37 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил қайси жамоа ўз уйида ўйнаса ўша ғалаба қозонган. Косонсойда Алишер Маҳмудовнинг голи “Навбаҳор”га ғалаба келтирган – 1:0. “Насаф” майдонида эса Артур Геворкян 88-дақиқада пенальтидан гол уриб “аждарлар”нинг ғалабасини таъминлаганди – 1:0.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
06.04.2014  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:0
30.03.2013  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2
03.09.2012  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2
19.05.2011  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1
02.05.2010  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” олий лигада ўз майдонида 8та ўйинда “Насаф”ни мағлуб этган. Олти учрашувда дуранг қайд этилган. 4та баҳсда “аждарлар” водийдан ғалаба билан қайтишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика