Погба АПЛда қолмайди

Sherzod Nurmatov
21 апр 2022, 19:12
Франциялик ярим ҳимоячи фаолиятини Туманли Альбиондан ташқарида давом эттиради.

Хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погба фаолиятини Англияда давом эттирмоқчи эмас. Маълум бўлишича, у ёзда "қизил иблислар" сафини тарк этишга қарор қилган. У Англияда қолиш вариантини кўриб чиққани йўқ.

Эслатиб ўтамсиз, Погба 2016 йилда "Ювентус"дан МЮга 100 млн евро эвазига ўтганди.

29 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 20 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports